26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамазон ойининг бошланиши билан чин дилдан табриклайман!

Қадрли туркистонликлар!

Сизларни барча мусулмонлар орзиқиб кутадиган Рамазон ойининг бошланиши билан чин дилдан табриклайман!

Ушбу муқаддас ой мусулмонлар орасида меҳр-оқибатни, эзгуликни, бирликни, хайр-саховатни, дўстлик ва шодликни кучайтириши билан ажралиб туради.

Рамазон ойининг ўрни бўлак. У – элнинг барака-бирлигини мустаҳкамлайдиган, қаноат ва саховатни намоён этадиган ой. Рамазон ойи фақат диний байрам эмас, шунингдек, тинчлик ва тотувликнинг нишонасидир. Шу сабабли, бу кунлар мурувватли инсонлар учун савобга беланадиган улкан имкониятлар ойи ҳисобланади. Бугунги кунда дунё COVID-19 иллати билан юзма-юз келди. Шу муносабат билан Давлат раҳбари Қ. Тўқаев элимиз ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилди. Эл бошига кулфат келган мана шундай даврда ҳам Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ва унинг маҳаллий ваколатхоналари, имомлар, диний хизматчилар хайрия тадбирларини фаол олиб боришмоқда.

Дунёни забт этган пандемия туфайли жорий йил рўзадорлардан огоҳлик ва эҳтиёт чоралари талаб қилинади. Бу ойда биз мамлакатимиздаги фавқулодда вазиятга доир карантин қоидаларига тушуниш билан қараётган вилоят фуқароларидан келгусида ҳам қўллов кутамиз. 

Махсус блок-постларда хизмат қилаётган шифокорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига, касалхоналарда кучайтирилган тартибда хизмат қилаётган тиббиёт соҳаси ходимларига Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг карантин давридаги рўзага оид талабларига амал қилишни сўранамиз. Мана шундай бирлик ва аҳиллик туфайли бу қийинчиликни енгишимиз аниқ.

Муборак Рамазон ойида бир-биримизни қўллаб, ижтимоий кам таъминланган оилаларга имкон қадар ёрдамлашиб, ўзаро тотувлигимизни мустаҳкамлаш ҳамда жамият фаровонлиги учун хайрли ишларни кўплаб амалга оширишга кўмаклашайлик!

Ҳурматли ҳамюртлар!

Рамазон ойи муборак бўлсин! Қозоғистон барча фуқароларининг бирлиги ва баракаси ортиб, эгамен элимизнинг келажаги ёрқин бўлсин! Тутган рўзаларингиз, хайрли амалларингиз, эзгу ниятларингиз қабул бўлсин!

Ў. ШЎКЕЕВ, вилоят ҳокими; Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2020-04-25, 04:00 634
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.