26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент янги шифо марказида

ҚР Президенти пойтахтдаги модулли юқумли касалликлар шифохонаси фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари Нур-Султан шаҳридаги коронавирус пандемияси сабабли фавқулодда вазият муносабати билан янгидан қурилган модулли юқумли касалликлар шифохонасига борди.

Тиббиёт муассасасининг умумий майдони 7 минг квадрат метрни ташкил қилади. Уни қуриш учун республика бюджетидан 5,5 миллиард тенге ажратилди. 

 200 ўринли шифохона замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, тиббиёт ходимлари ва беморларнинг хавфсизлигини таъминлайди. 

ҚР Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов Президентга эпидемияга қарши курашда тиббий ёрдамга оид муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида ҳисобот берди. Давлат раҳбари беморларни даволаш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган даволаш-профилактика хоналари ва палаталарни кўздан кечирди. 

 Давлат раҳбари ушбу шифохона мамлакатда биринчи бўлиб ташкил этилганини таъкидлади ва қурувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шифокорлар билан суҳбат чоғида Қозоғистон Президенти ватандошларимизнинг соғлигини сақлаш учун тинимсиз ишлаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик изҳор этди. 

– Сиз пандемияга қарши курашда олдинги сафдасиз. Сиздан жуда миннатдормиз. Кечаю кундуз ишлаяпсиз. Афсуски, биз шифокорларимизни Алматидаги эпидемиядан ҳимоя қила олмадик. Биз ҳозирги фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун курашмоқдамиз. Шунинг учун эҳтиёт бўлишингиз керак, авваламбор ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг, – деди Президент. 

Қозоғистон Президенти фуқаролар соғлигини сақлаш давлатнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги инқирозда фақат соғлом миллатгина омон қолади. 

– Кенг қамровли чораларни кўриш керак. Биз постсовет маконида биринчилардан бўлиб керакли чораларни кўрдик. Фуқароларимиз учун карантин режимини сақлаш осон эмаслигини тушунаман. Аммо бошқа йўл йўқ. Қандай бўлмасин, биз шу ойнинг охирига қадар карантин режимини сақлаб турамиз. У ёғини кейин ўйлаб кўрамиз. Эҳтимол, муаммони ҳал қилишнинг янги усуллари топилар. Чунки одамлар аста-секин уйларидан чиқиши лозим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев. 

Президент, шунингдек, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. 

Аkorda.kz, 2020-04-25, 04:03 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.