26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим соҳасидаги муҳим лойиҳалар

Вилоят таълим соҳасида уюшган жиноячиликка чек қўйиш мақсадида кўплаб натижали ишлар амалга оширилмоқда. Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар масалалари бўйича комиссия йиғилишида вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Рақимбек Жўлаев шу ҳақда маъруза қилди.

У Элбошининг ташаббуси билан 2 йил муқаддам тузилган “Туркистон – адолат майдони” лойиҳавий идораси ишидаги ютуқларни санаб ўтди. 

Таълим соҳасида уюшган жиноятчиликни йўқотиш, шу тизим орқали уюшган жиноятчиликдан бош тортиш муҳитини қарор топтириш мақсадида “Sanaly Urpaq” лойиҳаси вилоятдаги барча коллежларда татбиқ этилган. Сайёр назорат гуруҳи тузилиб, қабул имтиҳонлари пайтида ошкоралик ва шаффофлик таъминланган.

Ишга қабуллаш чораларини автоматлаштириш йўлга қўйилган, smart nation портали Enbek. Kz порталига қўшилиб, муаллимлар, техник ходимлар ва директорларни ишга қабул қилиш, болалар боғчаларига навбатга қўйиш ҳамда йўлланма олиш, болаларни мактабга қабул қилиш ҳамда бошқа мактабга алмаштириш хизматлари автоматлаштирилган.

Инсон омилини камайтириш мақсадида вилоятдаги барча 902 мактабда smart.nation тизими жорий этилди. Ушбу тармоқ ҳамма ўрта таълим муассасаларида педагогларни ишга қабуллаш ва мактаб директорларини танлов асосида тайинлаш жараёнида инсоний омилига барҳам берилади. Бўш иш ўринларига даъвогар 2 243 одам ишга қабулланди. “smart.nation” Enbek.kz портали билан қўшилди. Ушбу лойиҳа коррупциявий таваккални 50 фоиздан 2 фоизгача пасайтирди. Бир йил бурун аризаларнинг 60 фоизи ишга жойлашишга оид бўлса, ҳозир – 55га камайиб, 5 фоизни ташкил қилади. jumys.sitcen.kz тармоғини ҚР Президенти Маъмурияти “Энг яхши лойиҳа” деб тан олиб, бошқа вилоятларда ҳам жорий этишга тавсия қилди, – деди вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Р. Жўлаев.

BALABAKSHA.smart.nation портали орқали болалар боғчаларига 82 136 бола навбатга қўйилиб, уларга электрон турда 71 623та йўлланма берилди. Бу йил иқтидорли болалар таълим оладиган мактаб-интернатларга қабул қилиш хизмати ҳам илк бор автоматлаштирилиб, МЕКТЕР.smart.nation портали орқали 54 751 ўқувчи мактабга портал орқали қабулланди. 

Бошқармага қарашли 5та коллеж “Ёш мутахассис” лойиҳасига киритилиб, улар асосий воситалар билан таъминланган. 3та коллеж ишонч асосида бошқарувга, яна 1та коллеж давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида ишонч бошқарувига берилди. 20та мактаб-интернатнинг ошхонаси давлат-хусусий шериклик доирасида ишонч бошқарувига берилган. Йўлга қўйилган бундай ижобий ташаббуслар уюшган жиноятчиликни камайтириши сўзсиз.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-28, 03:22 1228
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.