26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ходим учун раҳбар жавобгар

Қўл остидаги ходим жиноят содир этса, биринчи раҳбар ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзишга мажбур. Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган вилоят ҳокимлиги қошидаги Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар масалалари бўйича онлайн шаклдаги комиссия мажлисида ҚР Давлат хизмати ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида гап юритилди. 

Комиссия аъзоларидан ташқари барча туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари онлайн равишда қатнашган йиғинда ўтган йили бажарилган ишларга якун ясалиб, 2020 йилги ишлар режаси маъқулланди.

Мажлисда ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар бўйича агентликнинг Туркистон вилоят департаменти раҳбари Хаким Кўшқалиев ва соҳага масъул раҳбарлар маъруза қилишди. Президент Қ. Тўқаевнинг уюшган жиноятчиликка зарба бера оладиган жамиятни шакллантириш учун тавсия қилган вазифалари ҳам муҳокама қилинди. 

2019 йилга тасдиқланган режага мувофиқ, мажлис йиғинларида муҳокама қилинган масалалар бўйича 32та топшириқ берилган. Уюшган жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш мақсадида комиссия Nur Otan партияси вилоят филиали қошидаги уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар бўйича жамоатчилик кенгаши билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишга доир маслаҳатлар бериб, мажмуавий ишлар олиб боради.

“Туркистон – адолат майдони” лойиҳаси доирасида уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар департаменти билан биргаликда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, ўтган йили илк бор “Уюшган жиноятчиликка қарши халқаро Туркистон форуми” ўтказилди. Ҳуқуқий статистика ва махсус рўйхатга олиш қўмитаси бошқармасининг маълумотига кўра, 2019 йилда вилоятда уюшган жиноятчилик иши бўйича 82 киши гумондор бўлган.

Уларга 73 миллион 862 минг тенге жарима солиниб, ундириб олинди. Мазкур жиноятларни содир этганлардан 34 нафари маҳаллий ижро органлари ходимидир. 24 нафари туман ва шаҳар ҳокимликлари бўлимлари ва қишлоқ ҳокимликларининг мансабдор ходими. Жиноятлар асосан Жетисай, Сариоғоч, Кентов, Байдибек, Мақтаарал ва Ўрдабоши туманларида содир этилган. 

Мажлисни хулосалаган Ўмирзақ Естайули комиссия аъзоларининг эътиборини уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида йўл қўйилган камчиликларнинг қайта-қайта такрорланаётгани, жамоат институтлари билан алоқани кучайтириш зарурлигига қаратди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-28, 04:02 359
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.