26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги иш ўринлари очилади

Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев иштирокида ўтган девон мажлисида “Бандликнинг Йўл харитаси” доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида вилоят иш билан таъминлашни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Асия Темирбаева ахборот берди. 

“Бандликнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси”га мувофиқ, минтақада янги иншоотлар қад кўтариб, ижтимоий-маданий объектлар ва уй-жой коммунал хўжалик биноларида таъмирлаш ишлари ўтказилади.

Муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини қайта таъмирдан ўтказиб, аҳоли манзилларини ободонлаштириш ҳам кўзда тутилган. Шу мақсадда Туркистон вилоятида 460та инфратузилмавий лойиҳа тасдиқланган. Улар ичида 48та иншоот Туркистон шаҳрини ривожлантиришга мўлжалланган. Кўламдор ишлар доирасида минтақада 25 мингдан зиёд вақтинча иш ўрини очилади. Лойиҳалар жадаллик билан амалга ошгач, икки мингдан зиёд доимий иш ўринлари вужудга келади. Фуқароларнинг ўртача иш ҳақи 85 минг тенгедан кам бўлмайди.

Ҳозирги кунда давлат харидининг ўзгача тартибига мувофиқ, туман, шаҳарларда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширадиган пудратчиларни аниқлаш ишлари бошланди. Май ойининг биринчи ўн кунлигида инфратузилмавий лойиҳаларни бошлаш, тегишли иш ўринларига ишсизларнинг жалб қилинишини таъминлаш режалаштирилган. Энг муҳими, улар учун барча хавфсизлик чоралари кўзда тутилиб, зарарсизлантириш ишлари олиб борилаверади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-30, 02:56 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.