26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Буғда пишган парҳезли судак балиғи

Мазали таом истеъмол қилсак, шу он кайфиятимиз кўтарилади ва ундан яна егимиз келади. Шундай таомларни инсонларга улашаётганлардан бири – олий тоифали ошпаз Музаффар Ирисметов. Биз ундан мазали таом тайёрлаш усулларини сўрадик. У буғда пишган парҳезли судак балиғини таёрлаб берди, биз уни татиб кўргач, лаззатли таомни сизларга ҳам илиндик. 

Қирғичдан чиқарилган зайтун меваси қўшилган судак балиғи мазали парҳез таомдир. Судак таркибида РР витамини, йод, калий, фосфор ва бошқа зарур моддалар мавжуд. Ушбу балиқнинг фақат тиниқ ҳавзаларда яшашини ҳисобга олсак, гўштининг тозалигидан хавотир олмасак ҳам бўлади. Ёғи камлиги туфайли вазнини назорат қилишни истаган одамлар учун ушбу таом жуда маъқул келади. 

Керакли масаллиқлар:

Судак балиғи, зайтун мевалари, янги қазиб олинган картошка, қуритилган помидор, зайтун ёғи, лимон, қора мурч, райҳон ва туз. 

Тайёрланиши:

Судак балиғи лимон шарбати, қора мурч ва туз билан яхшилаб аралаштирилиб, қасқонга солиниб, буғда ярим соат пиширилади. 

У тайёр бўлгунига қадар, янги қазиб олинган картошкадан бўтқа тайёрлаб, унга янчилган райҳон ва таъбга кўра туз солиб, аралаштирамиз. Тайёр бўлган бўтқани қошиқда бўлаклаб оламиз. 

Унгача балиқ ҳам тайёр бўлади. Уни махсус ликопчага жойлаб, атрофига бўлакланган картошка бўтқасини териб чиқамиз. Устига қуритилган помидорни майдалаб тўғраб, зайтун ёғига аралаштириб, соламиз ва безак учун райҳондан фойдаланамиз. 

Мана, лаззатли таомимиз ҳам тайёр. Ёқимли иштаҳа! 

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-06-23, 19:19 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.