26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алгоритм тасдиқланди

Вилоятда карантин режими пайтида кўкламги дала ишларини тўсиқсиз юритиш алгоритми тасдиқланди. Шунга мувофиқ вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси махсус лойиҳа тайёрлади. Бундан мақсад – деҳқонларнинг вилоят ҳудудида тўсиқсиз юришини таъминлаш.

Бунинг учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари яшайдиган жойи бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлими рўйхатига, ўзининг исми-шарифи, ИИН ва автотранспорт рақамини киритиши керак. Бўлим тузилган рўйхатни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига йўллайди. Бошқарма рухсат қоғозини тайёрлайди. Рухсат қоғози (пропуск) туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг муҳри билан тасдиқланиб, тегишли агротузилмаларга тақдим этилади.

Лойиҳада деҳқон-чорвадорларнинг Шимкент шаҳрига кириб-чиқиш имконияти ҳам инобатга олинган. Бунинг учун улар туман қишлоқ хўжалиги бўлими рўйхатига, ўзининг исми-шарифи, автотранспорти рақамини, ИИН, ҳайдовчининг маълумотларини қўшиб тавсия этишлари керак. Бўлим тузилган рўйхатни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига йўллайди. Вилоят бошқармаси Шимкент шаҳар ҳокимлигининг ветеринария ва қишлоқ хўжалиги бошқармасига рўйхатни йўллаб, “СЕРГЕК” базасига киритилишини таъминлайди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-30, 02:57 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.