26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлик айёми муборак бўлсин!

Ҳурматли туркистонликлар!

Сизларни 1 Май – Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Қозоқ халқида “Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас”, деган мақол бор. Мустақиллигимиз абадий, истиқболимиз порлоқ бўлиши учун, энг аввало, кучли тотувлик ва барқарорлик зарур.

Тўнғич Президентимиз, Элбоши Нурсултан Назарбаев Қозоғистон халқининг ҳамжиҳатлиги, бирлигини мустаҳкамлаш борасида жуда кўламдор ишларни бажариб, қатор сиёсий ташаббусларни амалга оширди. Шулардан бири – Элбоши ташаббуси билан ташкил этилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси бугун эл бирлигининг қаймоғига, маънавий қадриятларнинг манбаига айлана олди.

Аҳиллиги йўқ элдан – ризқ, бирлиги йўқ элдан – барака кетади. Буни ўз ичидан бузилган мамлакатлар тақдирида кўриб келяпмиз.

Барқарорлик ва ривожланиш йўлини танлаган Қозоғистон ташқи сиёсатда ҳам тинчлик тамойилини баланд тута олди. Тинчликсевар Қозоғистон давлати дунёда барқарорликни сақлаш, ҳамжиҳатликни кучайтириш йўналишида муҳим ташаббусларни кўтариб келади. 

Шу қаторда тарихи теран, аждодлар анъаналарини давом эттираётган Туркистон вилояти аҳли ҳам эл мустақиллиги туфайли буюк довонларни забт этиб, ҳозирги кунда минтақамизда катта муваффақиятларга эришиш йўлида қайта янгиланиш, бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда. Ушбу ютуқларнинг барчаси бирлик ва меҳнатнинг, ўзаро аҳилликнинг меваси деб биламиз.

Давлат қурувчи миллат – Қозоқ халқи қадимдан меҳр-оқибат, жўмардлик ва аҳилликни ҳаёт тарзига айлантириб келган. Этнослараро ҳамда конфессиялараро тушуниш ва тотувлик элни тараққиёт сари бошлашини халқимиз яхши билади.

Дунёни ларзага солган оғир иллат билан курашда ҳам элдаги турли этнослар вакилларининг бирлиги ва иноқлиги катта мадад бўлмоқда. Биз муштдек жипслашибгина Ватанимиз келажагини нурафшон эта олишимизга аминмиз.

Қадрли ҳамюртлар!

Туркий оламнинг буюк арбоби Култегин «Тотув элга тинчлик ва тўқчилик ярашади» деган экан. Шундай экан, биз ҳам бирликни туғ қилиб, Қозоғистонни, муқаддас Туркистонни ривожлантиришга улуш қўшайлик!

Бирлик байрами муборак бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, вилоят ҳокими., 2020-04-30, 03:06 294
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.