26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Германиядан олиб келинди

Туркистон вилояти касалхоналарига  Германияда ишлаб чиқарилган ўпкани сунъий нафас олдириш ускуналари олиб келинди.

 “Jenny” русумли қурилмалар вилоятнинг барча касалхоналарига ўрнатилади. Вилоят ҳокимлигида янги тиббиёт аппаратини махсус мутахассислар таништирдилар. 

Ўмирзақ Шўкеев COVID-19 инфекциясига доир аҳволнинг қатъий назоратда эканлигини таъкидлади. Вилоят бюджети ҳисобидан молиялаштирилган 26та ўпкани сунъий нафас олдириш ускуналари, биринчи галда Жетисай, Ўрдабоши, Кентов, Ўтрор, Сариоғоч, Сайрам(«Қорабулоқ»), Тулкибош туман марказий касалхоналари ва Туркистон шаҳар марказий ҳамда болалар касалхоналарига етказилади. Мазкур ускуналарга жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси ўтган йилнинг декабрь ойида буюртма берган эди. Шу вақтда белгиланган баҳо бўйича 16 миллион тенгедан сотиб олинди. 

–Бу аппаратларни олиб келишга етказиб берувчи компания қўллов кўрсатди. Янги ускуналар аввалги, яъни арзон баҳода сотиб олинди. Улар болаларга ҳам, катталарга ҳам мўлжалланган. Илойим, буларни ҳеч кимга қўлламайлик, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўлдимурат Аманбаев.

Ҳозирда вилоят ҳудудида ўпкани сунъий нафас олдириш ускунасига муҳтож оғир беморлар йўқ. Келгусида унга муҳтожлар учун минтақада аппарат етарли. Сўнгги услубда ишлаб чиқарилган аппаратлар бир вақтнинг ўзида қон босимини, юрак уриши билан кардиограммасини экранда кўрсатиб туради. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-30, 03:19 694
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.