26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда қурилиш жадаллашяпти

Туркистон вилоятида карантин талдбирларига риоя этиб қурилиш лойиҳаларидаги имшларни узлуксиз юритиш мумкин. Бу фикрни вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарсозлар билан учрашувда алоҳида таъкидлади. Вилоят ҳокими бошлаган масъул соҳа раҳбарлари вилоят марказидаги қайнаётган қурилиш майдонларини оралаб кўрди. Ҳудуд раҳбари қурилиш ишларининг боришини текшириб, пудратчи компания масъулларига иш ни жадаллаштиришни топширди. Қурилаётган иншоотларни оралаб, сифатига алоҳида эътибор қаратишни топширди.

Маъмурий-тадбиркорлик марказида қурилиши юритилаётган ижара ва кредит уйлар август ойида топширила бошлайди. Жумладан давлат хизматчиалри уй-жой билан таъминлаш мақсадида 62та уйни жорий йилда фойдаланишга топшириш режаланмоқда. Вилоят раҳбари барча уйларни ташқи қиёфасини ўхшаш бўлишига эътибор қаратишни топширди. Туркистондаги уйларнинг кўпи очиқ рангли травертин ва оқ мармар тош билан қопланади.

–Иш кўлами жуда катта. Уни яхши тушунамиз. Иш жадвалидан орқада қолишга йўл йўқ. Зарур қурилиш иншоотларига қўшимча куч жалб этилади. Кун сайин текширишдан кейин иш олға силжияпти. Бундан ташқари, баъзи қурилиш иншоотлари куну тун ишлашга кўчиши мумкин, –деди Ўмирзақ Шўкеев.

 Вилоят марказида бўй кўтарган бошқармалар, департаментлар иморати, Конгресс марказида қурилиш ниҳоясига етмоқда. Ички муҳандислик тармоқларини монтажлаш ва сиртки ободонлаштириш ишлари юритилмоқда. Ўқувчилар саройи, ўйингоҳ, ҳовузи бор спорт мажмуаси қурилиши ҳам поёнига етяпти.

Шаҳар истироҳат боғида ободонлаштириш, дренаж тизим, фонтанлар, амфитеатр, аттракционларни ўрнатиш, кўчатлар ўтқазиш ишлари юритилмоқда. Шу билан бирга шаҳарда жаҳон талабига мувофиқ бир неча беш юлдузли меҳмонхона мажмуалари бўй кўтарди. Иншоот қурилишлари ишлаб чиқариш жадалига мувофиқ юритилмоқда. Тўнғич Президент истироҳат боғи яшил йўлакка ўранади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-04, 04:10 445
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.