26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карвонсарой ва қуёш электр станциялари бунёд этилади

«Turkistan Invest» гуруҳи  минтақадаги сармоядорларга  лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Чунончи, 2020 йилнинг  биринчи чорагида  умумий қиймати 23,18 миллиард тенгени ташкил этадиган 7 та лойиҳа амалга оширилиб, 197 иш ўрини яратилди. Шуyдан, 1,7 млрд. тенгелик  5та лойиҳа саноат, 21,5 млрд. тенгелик 2 та лойиҳа энергетика  соҳасида амалга оширилди. 

2020 йилда вилоятимизда умумий қиймати 397,7 млрд. тенгени ташкил этадиган  97та сармоявий лойиҳани  амалга ошириш режалаштирилган,  натижада 5508та янги иш ўрини очилади. Жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан агросаноат мажмуаси, “яшил иқтисодиёт”, кимё саноати ва ижтимоий иншоотлар қурилиши эътиборга моликдир.

Қишлоқ хўжалигида "Эко Культура"  лойиҳасининг биринчи босқичи – 21 гектар майдонда иссиқхона мажмуасининг қурилиши давом этмоқда. 2017 йилдан бошлаб Cottonex компаниялар гуруҳи (Польша)  вилоятнинг Сайрам туманида юқори технологияли иссиқхона мажмуасини қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳани бошлади. Умумий сармоялар ҳажми 11,3 млрд.тенге бўлиб, бу ерда 200 дан зиёд иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, "Эко-Культура" агробизнес холдинг лойиҳасининг биринчи босқичи – 500 гектар майдонда иссиқхона мажмуалари қурилиши бошланди. Шунингдек, Келес тумани ҳудудида 500 гектар майдонда иссиқхона мажмуаларини барпо этиш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга оширилмоқда. У 2020-2025 йилларга мўлжалланган. Мазкур лойиҳага сарфланадиган сармоя ҳажми 600 млрд. тенгени ташкил этади. 

Шу билан бирга, «Тан Сари Трейдинг А» МЧБ сабзавот ва полиз (қовун ва тарвуз) маҳсулотларини сақлаш ва саноат асосида қайта ишлаш бўйича агросаноат мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Уни 2020 йилдан 2021 йилгача амалга ошириш кўзда тутилган, сармоя – 1,7 млрд. тенге. Корхона маҳсулотлари МДҲ ва Европа Иттифоқига экспорт қилинади. Шунингдек, янгиланадиган энергия манбалари  соҳасида хорижий сармоядор – «ЮКСЭС» (Risen Energy, Хитой) иштирокида лойиҳа амалга оширилди.

Унинг сармоявий қиймати 19 миллиард тенгени ташкил этади. «Risen Energy» «ЮКСЭС» МЧБ  билан биргаликда Сўзоқ вилоятида 125 гектар майдонда 50 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қурди. 

Бундан ташқари, хорижликлар иштирокида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан,  "АРМ Wинд ЛЛП" (Италия)   Ўтрор тумани, Шаулдер қишлоғида 50 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини барпо этмоқда. Сармоя ҳажми 12,5 млрд. тенге. Компания ушбу лойиҳани 2020-2021 йилларда амалга ошириш ниятида. «ARM WIND» –  ENI  (Италия) халқаро энергия компанияси тасарруфидаги корхона бўлиб, у ҚРдаги йирик хорижий сармоядор ҳисобланади.

Шунингдек, Кентов шаҳрида 110 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши «KZT Solar» МЧБ ва «HEVEL KAZAKHSTAN» МЧБ компаниялари томонидан юритилади. Сармоя ҳажми 32,2 млрд. тенгени ташкил этади. Лойиҳа 2020-2021 йилларга мўлжалланган. 

Шу жумладан, Туркиянинг «YDA Insaat» компанияси Туркистонда 78,8 млрд. тенгелик халқаро аэропорт қурмоқда. Унинг ишга туширилиши 2020 йил охирига режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Turkistan Silkway Harbor» МЧБ Туркистоннинг СЭЗ-ИКЦ ҳудудида "Карвонсарой" кўп тармоқли сайёҳлик мажмуасини барпо этмоқда. Мазкур мажмуа ички бозор, Шарқ  бозори, озиқ-овқат нуқталари, ҳордиқ  масканлари ва этник услубдаги меҳмонхоналарни ўз ичига олади. Сармоя ҳажми 83 млрд.тенге. Шунингдек, Ўрдабоши туманида кимё саноати соҳасида "Standart Petrolleum & Cо" МЧБ кўмир-кимё заводи  қурилишини давом эттирмоқда. Ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, умумий қиймати 95 млрд. тенге бўлиб, бу ерда 1000 дан зиёд  иш ўринлари яратилади. Биринчи  босқичнинг ишга туширилиши 2020 йил охирига, иккинчи босқич 2021 йилга режалаштирилган. Айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, вилоят раҳбари Туркистон вилояти иқтисодиётининг ижтимоий аҳамиятга эга тармоқларига сармоялар жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Барчага маълумки, дунёда ичимли сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шу муносабат билан «Turkistan Invest» компанияси  ёрдамида «Professional Mechanics» компанияси Қозоғистонда тенги йўқ блок-модулли сув тозалаш иншоотларини ишлаб чиқаришда иштирок этди. Ушбу лойиҳа доирасида 1 млрд. тенгедан ортиқ маблағни жалб қилиш ва 50 га яқин иш жойини яратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Asya Modern Sera» саноат иссиқхонаси қурилиши билан шуғулланувчи турк компанияси  вилоятнинг Келес туманида Голландия технологиясидан фойдаланган ҳолда 20 гектар майдонга эга иссиқхона қуриш ва 300 иш ўринини яратишни режалаштирмоқда. Дастлабки сармоя ҳажми – 8,8 млрд. тенгени ташкил этади.

Юқоридаги лойиҳаларга қўшимча равишда, «Turkistan Invest» компанияси бошқа салоҳиятли сармоядорлар, шу жумладан, паст кучланишли кабелларни ишлаб чиқарувчи «Kablo Kastro»  компанияси, шунингдек, пуркаш ускуналарини ишлаб чиқарадиган Американинг «Lindsay» компанияси билан фаол иш олиб бормоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-04, 04:15 442
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.