26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув тошқинидан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатилади

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманидаги фавқулодда вазиятга ўз муносабатини билдирди, дея хабар беради Kazinform.

«Ўзбекистондаги сув омбори тўғонининг бузилиши туфайли, Туркистон вилоятидаги Женис ва Жанатурмис овуллари сув остида қолди. Бош вазир Асқар Мамин ва вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот беришди. Мен зарар кўрган  оилаларга ёрдам кўрсатишни топширдим», –  деб ёзди Президент Twitterдаги  саҳифасида.

 Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида бўлган ўпирилиш натижасида мамлакат аҳоли манзиллари сув остида қолган. Натижада ҚР Туркистон вилояти Мақтаарал туманида чегара яқинидаги бир неча коллектор сувга тўлган. Мақтааралдаги марказий коллектордан сув тошиб, Женис ва Жанатурмис овулларини сув босди. «Мирзакент – Женис – Жанатурмис» минтақавий автомагистрали сув остида қолди ва транспорт воситаларининг ўтиши қийинлашди.

2020-05-04, 04:18 321
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.