26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданий турли-туманлик шеърият ўлчовида

Республика маданий ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди. Яқинда Алматидаги “Ан Арыс» нашриётида “Мәңгілік Елім менің – Вечная страна моя» шеърият антологияси чоп этилди.  Асар “Литература народов Казахстана” номи билан бундан икки йил муқаддам босмадан чиққан, кўп этносли Қозоғистон халқи бадиий ижоди намуналарини ўзида жамлаган асардан кейинги нашр этилаётган йирик шеърий асарлар тўпламидир.  Агарда аввалги китоб  кўпроқ таниқли ва ҳаваскор қаламкашлар ижодлари намуналаридан иборат бўлса, мазкур нашр бадиий жиҳатдан мукаммал шеъриятни қамраб олган.

Антологияга қозоқ, рус, уйғур, курд, ўз­­­­­­­­­­­­бек, татар, белорус, немис, корейс, че­чен, турк, дунган ва бошқа этнослар шеърияти намуналари киритилган. 50 нафар шоирнинг лирик, лиро-эпик, фалсафий шеърлари она тилида ва бир вақтнинг ўзида рус тилидаги таржимаси берилган. Улар­да она Ватан, инсон умри­нинг маъноси, бир инсон тақдирида ва одамлар ҳаётида Қозоғистоннинг ўр­ни, ўз ўлкаларидан қувғин қилинган инсонларнинг бағри кенг қозоқ халқи ҳақидаги илиқ сўзлари, ўз оиласи ва мамлакатимиз халқ­ларининг  ягона аҳил оиласи, асрлар оша ва бизнинг замонамиздаги таниқли арбобларга бағишланган шеърлар, ҳаёт қувончи ва гўзаллигини, унинг битмас-туганмас яра­тувчилик кучини тараннум этувчи мавзулар куйланади. 

Антология Исламбек Салжанов бошқа­раётган “Алтын Қыран» халқаро хайрия жамғармасининг  қўллови билан нашр этилган. 

Шеърият антологиясига Қозоғис­тондаги ўзбек адабиётининг  қалами ўткир, кўзга кўринган вакиллари ижоди намуналари ҳам киритилган.  Ундаги «Ижодкор» адабий бирлашмаси аъзоларининг шеърий ижодиёти намуналарини рус тилига таржима қилишга таниқли меценат, тадбиркор ва жамоат арбоби Бадриддин Нишонқулов ҳомийлик  қилган.

Антологиянинг «Ўзбек адабиёти» бўли­­­мида ҳозирги замон ўзбек шеърияти оламида шеърият мухлис­ларига ва оммага кенг танилиб улгурган замонавий ўзбек поэзиясининг забардаст вакиллари – Эрназар Рўзиматов, Соатой Камолова, Баҳо­дир Собит, Абдураҳим Пратов, Зокиржон Мўминжонов, Долимжон Сайфуллаевларнинг қисқача ижод йўли ва ижод намуналари берилган.  

Шеърларнинг ўзбек тилидан рус тилига тар­­­­жима қилингани таҳсинга лойиқ. Бу, албатта,  шоирларимиз ижод маҳсулларини республикамиздаги 100 дан ортиқ этнослар китобхонлари, шунингдек адабиётшунослик билан машғул мутахассислар мутолаа қи­ли­­­­­­­­шга кўмаклашади. Рус тилига таржима шоир­­­ларимиз ижоди  аудиторияси ва геогра­фиясини анча кенгайтириши, натижада, Қозо­­­­­­­ғистондаги ўзбек адабиётига қизиқишни орттириши муқаррар.

 

 

Неъматжон Алметов, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг профессори, педагогика фанлари доктори., 2017-06-23, 19:21 747
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.