26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳарлар тараққиёти – диққат марказида

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Шимкент ва Туркистонни ривожлантириш лойиҳаларини текширди А. Мамин хизмат иш сафари доирасида Шимкент ва Туркистон ша­ҳар­­­ларининг транспорт ва ижтимоий-маданий инфратузилма иншоотларининг қурилиши билан танишди.

Шимкентда Ҳукумат раҳбарига бу йил декабргача битказиш кўзланган, ўтказиш салоҳияти соатига 2000 йўловчини ташкил этадиган халқаро аэропорт янги йўловчилар терминалининг қурилиши ҳақида маълумот берилди.

Бош вазир Туркистонда янги халқаро аэропорт ҳамда унга олиб борадиган автомобиль йўлининг қурилиш жараёни билан танишди. Иншоот вилоят марказидан 16 чақирим масофада жойлашган ва бу йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Терминалнинг ўтказиш қуввати йилига 3 млн. йўловчини ташкил этади.

А. Мамин Конгресс-холл, 7 минг ўринга мўлжалланган стадион, Ўқувчилар саройи, бассейнли спорт мажмуаси, истироҳат боғи, драма театр ва бошқа иншоотларини оралаб, Буюк Ипак йўли ҳунармандларининг миллий маркази иншоотини реконструкциялаш жараёнини кўздан кечирди. Шунингдек, Ҳукумат раҳбари ҳар бири 120 хонали «Rixos Turkestan» ва «Hampton by Hilton» меҳмонхоналари, Туркиянинг «Sembol construction» компанияси қураётган “Карвон сарой” кўптармоқли сайёҳлик мажмуаси қурилиши билан танишди. Мазкур меҳмонхоналарни жорий йилда фойдаланишга берилиши режалаштирилган.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2020-05-05, 02:15 347
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.