26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг Фавқулодда вазиятга оид баёноти

2020 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикасидаги “Сардоба” сув омбори бузилиб, Мақтаарал туманидаги “ЦГК” каналига 300 миллион куб метр сув келиб қуйилган. Натижада Мақтаарал туманида маҳаллий даражадаги фавқулодда вазият вужудга келди. 

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ҳамроевнинг расмий маълумотига кўра, ҳозирги кунда “Сардоба” омборидан сув юбориш ишлари тўлиқ тўхтатилган. Чунончи, туни билан оққан сув “ЦГК” каналига тўпланди. Мазкур каналнинг сув ўтказиш қуввати секундига 120 куб метр. Бироқ каналга туни билан секундига 180 куб метр сув оқиб келган. Мана шу ҳолатни инобатга олган вилоят фавқулодда вазият бўйича тегишли хизматлар Мақтаарал туманидаги 4та аҳоли манзилидан 5400 одамни эвакуациялашга мажбур бўлди. Бир қатор фуқаролар ўз автомашиналари билан қариндош-уруғлариникига жойлашса, қолганлари Атакентдаги мактабларга жойлаштирилди. Эвакуация қилинган фуқаролар ўтган йили Ариснинг тажрибасига мувофиқ, тегишли тиббий хизмат, озиқ-овқат каби барча буюмлар билан таъминланади.

Ҳозир энди Ўзбекистон вазирининг расмий маълумотига кўра, сув босган минтақаларнинг барчасини қайта оралаб, кўриб чиқамиз. Агар, яна сув босиш хавфи бўлмаса, ундаги барча уйлар полиция томонидан муҳофаза қилинади. Ҳозирча фуқароларнинг моллари хавфли ҳудуддан тўлиқ чиқарилди. Ҳеч қандай зарар йўқ. Энди фуқароларнинг уйлари, мол-мулки тўлиқ кузатилади. Агар сувнинг сатҳи яна кўтариладиган бўлса, Мақтаарал туманидаги яна қўшимча 4та аҳоли манзилидан фуқаролар эвакуация қилинишини маълум қиламиз. Булар – Нурли жўл, Фирдавсий, Жантақсай, Жайлибаев аҳоли манзиллари. Мазкур ҳар бир аҳоли манзилида фавқулодда вазиятни барқарорлаштириш учун яқин орадаги туманларнинг кучлари сафарбар қилинган. Нурли жўл аҳоли манзилига Чордара туманининг ҳокимлиги, Фирдавсий, Жантақсай овулларига Келес тумани, Т. Жайлибаев овулига Сариоғоч тумани масъул этиб тасдиқланди. Шунинг учун менинг фуқароларга айтарим, хавотирга тушиб, кўчага чиқиб, шов-шув кўтаришнинг ҳожати йўқ. Барчаси уюшқоқлик билан тартибга келтирилиб, аслига қайтарилди.

Бу маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазият. Шунинг учун бу ерда Арисдаги тажрибага мос алгоритмда ишлаймиз. Барчаси ҳамжиҳатлик билан тартибга келтирилади. Фавқулодда вазиятни бартараф этишга вилоятнинг тўлиқ имконияти бор.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-05, 04:58 406
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.