26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
5та қишлоқда хавф бартараф этилди

Мақтаарал туманидаги 10та аҳоли манзили хавфли ҳудудда жойлашган. Улардан 5таси, яъни Жанатурмис, Женис, Фирдавсий, Ўргебас, Дўстиқ қишлоқларини сув босди, қолган 5тасида вилоят ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар департаменти, “ҚазСУШар”  вакиллари ва қишлоқ фуқароларидан тузилган волонтёрларнинг ёрдами туфайли сув босиш хавфи бартараф этилди. Шундан,  стратегик аҳамиятга эга 14 мингдан зиёд аҳолига эга Мирзакент қишлоғи тошқиндан омон қолди.

Буни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов минтақавий коммуникациялар хизматида маълум қилди.

У Мақтаарал туманида сув босиш хавфи бор қишлоқларнинг атрофига  махсус тўсиқлар ўрнатилганини айтди.

Хусусан, Нурли жўл аҳоли манзилида узунлиги 2,5 м., баландлиги 1,5 м.ли тўсиқлар қўйилди. Фирдавсий қишлоғидан Мирзакентга ўтадиган йўлда 3та коллектор жойлаштирилди.  Ўргебас, Иристи, Жантақсай қишлоқлари атрофи ҳам  тўсилди.

Шунингдек, қўшни Жетисай туманидаги Қўғали овулидан ўтган автомобиль  йўли бўйига 6000 дона қоп тахланиб,  узунлиги 500 метрдан ошадиган тўсиқ барпо этилди. Бу ишга 649 одам, 15 техника сафарбар этилди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, сув тошқини оқибатларини бартараф этишда  кўнгиллиларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида таҳсинга сазовор.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-05, 05:13 392
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.