26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин режими енгиллаштирилди

Вилоятда 4 майдан бошлаб барча санитария меъёрлари ва талабларига риоя қилган ҳолда, кимёвий тозалаш, кир ювиш, гилам ювиш объектлари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналарнинг фаолият юритишига имкон берилди. Фуқаролар маиший хизмат кўрсатиш жойларига олдиндан ёзилиб, беш одамдан ошмайдиган тартиб билан ташриф буюришлари мумкин.

 Буни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов онлайн –анжуманда маълум қилди. 

Шунингдек, маиший техникани таъмирлаш (жумладан, офис жиҳозлари, мобиль қурилмалар) марказлари етказиб бериш усули билан ишлашади.

Автомобиль ювиш, шиналарни алмаштириш, мой алмаштириш марказлари, пайвандлаш устахоналари, мебель дўконлари, тикувчилик ательелари, кийим-кечак ва пойафзалларни таъмирлаш устахоналари, корхоналари, қурилиш бозорлари ва дўконлари ҳам ўз ишини бошлайди. 

Иккинчи даражали банклар, “Қазпошта” бўлимлари, баҳорги экиш ишларига кредитлар берадиган кичик молиявий ташкилотлар, ломбардлар, пул алмаштириш пунктлари ва нотариуслар ишлайди. Ошхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари овқатларни соат 8.00дан 22.00гача буюртма асосида етказиб беради.

Шу билан бир қаторда, озиқ-овқат бўйича улгуржи савдо дўконлари, дорихоналар, меҳмонхоналар, нотариуслар, адвокат идоралари ва хавфсизлик-қўриқчилик хизмати барча санитария меъёрлари, дезинфекция чораларини бажарган ҳолда ишлайди.

 Савдо соҳасида кўчатлар, гуллар, ўғитлар, боғ маҳсулотлар савдоси билан шуғулланадиган дўконлар, юк ташиш ва қишлоқ хўжалиги машиналари учун шина, эҳтиёт қисмлари сотадиган дўконлар, қурилиш, техника, оптика бўйича дўконлар ва автосалонлар ҳам иш бошлайди. 

Бундан ташқари, фуқароларга дала ҳовлиларига эрталабки соат 6.00дан 21.00гача боришга рухсат берилади. 

Транспорт ёрдамида ҳаракатланиш рухсатнома тизимига мувофиқ амалга ошади. Фуқаролар дала ҳовлиси ёки боғи борлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак. 

Таъкидланган иншоотларнинг барчасида ҳар куни мажбурий равишда дезинфекция ишлари юритилиши шарт. Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилинмаса, айбдор фуқароларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилади.  Шунингдек, ишлаб турган корхона ёки иншоот ёпиб қўйилади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-05, 05:17 517
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.