26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистон Президенти: ''Эт ва тирноқдекмиз''

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни видеоселектор йиғилишида Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳодисага яна бир бор тўхталиб ўтди.

У Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этишда қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди.

– Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош қўшнимиз – Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти, Мақтаарал туманининг айрим аҳоли манзилларини ҳам сув босди. Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қасим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва шаффофлик руҳида атрофлича муҳокама қилдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни атрофлича чуқур ўрганди.

Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда, эт билан тирноқдек яқин бўлиб, яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат фуқароларимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этишда албатта, яқиндан ҳамкорлик қиладилар.

Биз қозоғистонлик биродарларимизга табиий офат оқибатларини бартараф этишда керакли ёрдам беришга тайёр эканимизни билдирдик.

Ишончим комил, бошимизга тушган бу оғирликларни ҳам халқимиз билан биргаликда, ўзаро ҳамжиҳатликда бир тану бир жон бўлиб, албатта, енгиб ўтамиз, – деди Президент.

2020-05-07, 03:02 355
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.