26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барчангизни 7 май – Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Қадрли туркистонликлар!

Барчангизни 7 май – Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Мустақиллик ҳамда барқарорликка эришиш қанчалар қийин бўлса, уни асраш, қадрлаш яна-да юксак масъулиятни талаб этади. Қўрғони кучли ҳалқгина порлоқ келажакка юз тутиб, барча йўналишларда тараққиётга эриша олади.

Бугунги кунда элимизда Қозоғистон Республикасининг Қуролли кучлари қаторида қасамёдига содиқ турган фуқаролар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу бугунги авлоднинг Ватанга ўзгача муҳаббати ва унинг ҳар бир фуқаросини ҳимоя қилишни ҳаётий мақсадига айлантирганининг натижаси деб биламиз.

Дунёни забт этган оғир иллат муносабати билан мамлакат миқёсида эълон қилинган фавқулодда вазият пайтида ҳам ҳарбийлар ҳамда ҳарбий масъулиятлилар зиммаларига юкланган топшириқларни шараф билан бажаришмоқда.

Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг Бош қўмондони Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуси билан қийин кунлардаги хизматга ҳарбийлар ҳам ўз хоҳиши билан сафарбар қилинмоқда. Тинч кунларда матонат кўрсатган барча аскарларга вилоят аҳлининг алоҳида таҳсинини етказмоқчимиз. 

Шу кунларда элимизнинг барча минтақаларида вилоятимиздан чақирилган 1639 нафар аскар Ватан олдидаги бурчини ўтамоқда. Ана шу фуқароларнинг ҳар биридан она Ватанига сидқидилдан хизмат қиладиган бўлажак қаҳрамон чиқишига ишончимиз комил!

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

“Ватан учун ўтга туш, куймайсан!” – деган боболаримиз нақли бежиз айтилмаган. 

Мамлакатмизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиб, тинчлиги бузилмаслиги учун сизларга юкланган вазифанинг масъулияти оғир. Мана шуни юракдан ҳис қилиб, ифтихор ила қасамёд қабул қилган ҳар бирингизга соғлик-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ў. ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2020-05-07, 03:19 553
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.