26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сизларни Ғалаба байрами билан чин дилдан табриклаймиз!

Сизларни Ғалаба байрами билан чин дилдан табриклаймиз!

75 йил муқаддам инсоният тарихида энг оғир ҳамда қонли урушнинг сўнгги ўқлари отилди. Шундан бери 1945 йил 9 май кўпчилик ёдида халқимизнинг мардлиги, енгилмас куч ва жасорати намунаси бўлиб келади.

Улуғ Ватан урушига элимиздан жуда навқирон, эли ва юртига муҳаббати зўр ёшлар отланган эди. Бизнинг вилоятдан 140 мингдан зиёд аскар фронт майдонларида жанг қилди. Улардан 52 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлди.

Йигитлар фронтга отланганда, элда қолган меҳнатга яроқли одамлар астойдил тер тўкдилар. Уйда ўтирган оналаримиз фронтдаги ёри ва ўғлига кийим тикиб, ўқ-дорилар билан таъминлаб турди. Шундай фронторти фахрийларининг сони вилоятда 8 мингдан зиёд.

Ватан учун жонини фидо қилган фахрийларнинг бугунги жамиятдаги ўрни ҳам ўзгача. Авлод тарбияси ва эл манфаати учун меҳнат қилган инсонлар ҳар қандай эъзозга лойиқ. Бугунги кунда вилоятимизда 40 нафар уруш фахрийси яшайди. Уларнинг ҳар бирига вилоят томонидан 1 миллион тенгедан молиявий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бунинг барчаси мустақиллик авлодларининг мислсиз мардликка кўрсатган таъзими демакдир.

Ҳурматли фахрийлар!

Сиз элимизни душмандан мардонавор ҳимоя қила олдингиз. Урушдан кейинги кунларингиз ҳам элимиз ривожи йўлида меҳнат қилиш билан ўтди. Бугун ҳам бизнинг умумий масалаларимиздан четда қолмай, ёш авлодга адолат ва ватанпарварлик, қаҳрамонликнинг муносиб намунаси бўлиб келмоқдасиз. Буюк Ғалаба учун, мангу Мардлик учун сизларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.

Сизларга соғлик-омонлик, ҳаётнинг узоқ ва нурафшон, бехавотир кунларини, қалб хотиржамлигини, яқинларингизнинг ғамхўрлиги ва эътиборини тилаймиз.

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими; Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2020-05-07, 03:21 549
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.