26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик депутатларнинг ҳиммати

Туркистон вилоят маслаҳати ва шаҳар, туман маслаҳатларининг барча депутатлари Nur Otan партиясининг “Биз биргамиз!” республика акцияси доирасида сув тошқинидан зарар кўрган Мақтаарал тумани аҳолисига 18та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатдилар. Бу ғамхўрлик акциясининг амалга ошишида вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев жонбозлик кўрсатди.

Озиқ-овқат ортилган карвонни кузатишга чиққан вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев қийин вазиятда мақтааралликларга ёрдам қўлини чўзган ноибларга миннатдорчилик билдирди. У тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. 

–Офат айтиб келмайди. Ҳозир хавф чекина бошлади. У ерга мингга яқин одам сафарбар этилган. 3,5 мингга яқин киши эвакуация ўринларига жойлаштирилган. Уларга тегишли барча ёрдамни кўрсатишимиз зарур. Шундай пайтда бир ёқадан бош чиқариб, иш тутаётган депутатларга раҳмат! Энг асосийси – одамлар сабр ва бардошларини кўрсатиши керак. Барча харажатлар ҳисобланиб, янги уйлар қад ростлайди, йўллар таъмирланиб, ҳаёт изига тушиб кетишига ишонамиз, – деди Ўмирзақ Естайули.

Таъкидлаш жоизки, умумий қиймати 21 млн. тенге бўлган карвонда озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари кийим-кечак, гигиена воситалари ҳам бор. Жабрланганларга 19,7 тонна ун, 2,9 тонна гуруч, 3,6 тонна қанд, 2,8 тонна макарон, 1,5 тонна гўшт, 900 килограммга яқин сут маҳсулотлари, 2,8 тонна картошка, 1,7 тонна пиёз, 1,3 тонна сабзи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Карвондаги маҳсулотлар Атакентдаги махсус омборга етказилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-07, 04:21 317
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.