26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чиқимлар тўлиқ қопланади

Мақтааралда ўрин олган фавқулодда вазият бўйича тузилган махсус комиссия тошқин туфайли юзага келган харажатлар миқдорини ҳисобламоқда. Ҳокимлик вакиллари сув тошқини ўрин олган туманларнинг аҳолиси билан учрашиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Мақтаарал тумани ҳокими Бақит Асанов сув остида қолган қишлоқларнинг аҳолиси билан учрашиб, хавфсиз ҳудудга кўчирилган фуқароларга Ҳукумат томонидан аниқ ёрдам кўрсатилишини таъкидлаб ўтди.  

Вилоятдаги тошқин муносабати билан тузилган давлат комиссиясига сувдан келган чиқимлар миқдорини ҳисоблаб, қишлоқларни аслига келтириш, муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва жабрланган  аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш юклатилган. Шу билан бирга, талафот кўрган қишлоқлардаги ҳар бир кишига ёрдам пули тўланади. 

Ўзбекистон билан чегарадош  Мақтаарал туманидаги 5та қишлоқда 845та  уйни сув босди. Женис, Ўргебас, Дўстиқ, Жанатурмис, Фирдавсий қишлоқларидаги офатни бартараф этишга мингга яқин қутқарувчи ва 200тага яқин техника сафарбар  этилган. Шунингдек, сув остида қолган қишлоқларга кираверишда блок-постлар қўйилиб, тошқин туфайли пароканда бўлган одамларнинг мол-мулкини тартиб соқчилари қўриқламоқда.

Тумандаги 7 639 гектар экин майдони  сув остида қолган. Унинг асосий қисмига пахта экилган. Мутахассислар аниқ харажатлар миқдорини аниқлаш устида ишлашяпти. Сув олган қишлоқларга ёндош яна 5та аҳоли манзилида яшовчилар вилоят ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар департаменти, “Қазсушар” вакиллари ва қишлоқ аҳолисидан тузилган кўнгилли отрядлар ёрдамида тошқин хавфидан  қутқарилди. Шу туфайли стратегик аҳамиятга, 14 мингдан зиёд аҳолига эга Мирзакент овули тошқиндан омон қолди.

Ҳамюртлари билан учрашган Мақтаарал тумани ҳокими ижтимоий тармоқлар, мессенжерлер ва ОАВда  тарқалаётган  тошқин ҳақидаги турли миш-мишларга  ўз фикрини билдирди. 

– Аҳоли тўғри, яъни, расмий, ҳаққоний ахборот олиши керак. ОАВда, айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳудуддаги аҳволга тегишли элни ваҳимага соладиган ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда. Энг асосийси одам талафотидан омонмиз. Чиқимлар ҳисобланиб, тўлиқ тўланади. Ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётган ҳамюртларимизга раҳмат айтаман. Фавқулодда вазият чоғида жавобгарлик қатъиян сақланиши керак, шунингдек, журналистлар ҳам ўз ишига масъулият билан қараса, мақсадга мувофиқ бўлар  эди, – деди туман раҳбари.

Бақит Асанов ёлғон ахборот тарқатган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишини эслатди. Мақтаарал туманидаги 24та эвакуация ўринидаги 3500га яқин фуқаронинг бугунги аҳволи яхши. Барчаси  тиббий текширувдан ўтказилиб, ётоқхона ва кўрпа-тўшак билан тўлиқ таъминланган. Улар учун кунига уч маҳал овқат ташкил этилган. Озиқ-овқат ва шахсий гигиена буюмларининг ҳаммаси етказиб берилмоқда. Эвакуация ўринлари сифатида тасдиқланган мактаблар ва коллеж, масжидларда жойлашган фуқаролар мана шундай қийин пайтда ёрдам бераётган Давлат раҳбарига, Ҳукуматга, вилоят, туман раҳбарларига ва барча қозоғистонликларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқдалар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-07, 04:22 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.