26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий онгни янгилашга бағишланган учрашув

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ташаббуси билан “Отырар” кутубхонасида ижтимоий онгни янгилашга бағишланган учрашув ўтди. 

Унда М. Қулбаев, Е. Раушанов, 

Ж. Қўрғасбек, А. Алимули каби таниқли ижодкорлар ва вилоят ассамблеяси қошидаги тузилмалар раҳбарлари, этномаданият бирлашмалари раислари, зиёлилар, “Дўстлик” клубининг аъзолари, китобхонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Элбоши мақоласида белгиланган вазифалар ва уларни амалга татбиқ этишнинг бориши муҳокама қилинган йиғилишда ижтимоий онгни янгилаш масалаларига кенг ўрин берилди. Унда ижодкорлар эскилик сарқитларидан, энг аввало, жанубнинг тозаланиши кераклигига алоҳида тўхталдилар. Жануб – миллатнинг ивитқиси, барака-бирликнинг қайнар булоғи бўлиб қолиши зарурлигини таъкидлаган меҳмонлар замонавийлашувнинг яхши томонлари шу ердан бошланиши қонунийлигини айтишди.

Учрашувни ЖҚВ ҚХА раҳбарининг ўринбосари М. Қалмуратов якунлаб, Элбоши мақоласида белгиланган эзгу ишлар, тадбирлар дастур доирасида амалга оширилишини ҳам айтиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков қабулидан сўнг ижодкорлар “Қазақстан-Шимкент” телеканалининг “Ортақ шаңырақ” теледастурида меҳмон бўлиб, тушдан кейин Сўзоқ туманига жўнаб кетдилар.

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-06-23, 19:27
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.