26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳукумат раҳбарлари мақтааралда

Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари Туркистон вилояти Мирзакент овулида янги кичик туманга пойдевор қўйишди

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Мақтаарал тумани, Мирзакентда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Орипов билан учрашди. 

Ҳукумат раҳбарлари туманда сув босган ҳудудларни оралаб, Жанажўл қишлоқ округидаги Нурлижўл, Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларида олиб борилаётган, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишдилар.

Авария-қутқарув ва пайсалга солиб бўлмайдиган ишларга 1300 нафардан зиёд одам ва 220та техника, шу жумладан, Ўзбекистондан 200 нафардан зиёд мутахассис, 100га яқин ўт ўчириш машинаси, экскаватор, трактор, сув сўрғич ва бошқа техника сафарбар этилди.

Мақтаарал тумани маркази – Мирзакентда Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари янги кичик туманнинг қурилиш режаси билан танишиб, дастлабки уй пойдеворини қўйиш маросимида қатнашди ва аҳоли билан учрашди.

Мирзакентнинг Женис, Жанатурмис, Дўстиқ аҳоли манзилларида 500та оила учун хусусий уйлар, мактаблар, болалар боғчалари, фельдшерлик пунктлари қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишларини Қозоғистон ва Ўзбекистон қурувчилари олиб боришади.

Асқар Мамин ва Абдулла Орипов Фирдавсий қишлоғида зарар кўрган уйларни асл ҳолига келтириш ишларини текшириб, маҳаллий аҳоли билан мулоқотда бўлишди. А. Мамин Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, сув тошқинидан зарар кўрганларнинг барчаси бошпана билан таъминланишини алоҳида таъкидлади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-12, 03:55 397
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.