26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти: ''Карантин чекловлари босқичма-босқич олиб ташланади''

«Бугун бутун мамлакатда фавқулодда вазият режими тугади. Бироқ, баъзи жойларда касаллик тарқалиши ҳали секинлашгани йўқ. Эпидемия бутунлай йўқолмади. Пандемия ҳанузгача жамоат саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир минтақада вазият яхшиланган сари карантин чекловлари босқичма-босқич олиб ташланади».

Буни Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг якуний йиғилишида маълум қилди.

«Кўплаб чекловлар олиб ташланди. Ҳукумат янги санитария қоидаларини ишлаб чиқиши, кичик, ўрта ва йирик бизнес компаниялари янги тартиб асосида ишлаши керак. Фуқаролар хавфсизлик чораларига қатъий амал қилишлари зарур. Оралиқ масофани сақлаш, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш одатий ҳолга айланиши керак. Вилоятлараро транспорт қатновига оид чекловлар қолаверади. Жамоат транспорти ярим юклама билан ишлайди. Йўловчилардан ниқоб тақиш талаб этилади. Кўчаларда уч одамдан ортиқ тўпланмаслик керак. Давлат хизматчиларининг 50 фоизи масофадан ишлашни давом эттиради. Хусусий корхоналар қанча одам ишлатишни ўзлари ҳал қилишади. Аҳолининг аксарияти уйда ўтиргани маъқул. Бу, аввало, одамларнинг хавфсизлигига тегишли масала. Иш жойларида санитария талабларига қатъий амал қилиниши шарт. Касалликнинг иккинчи мавсуми бошланиб кетиши мумкин», деди Президент ва еттита устувор масалани белгилаганини маълум қилди. Булар:

1. Қозоғистон иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш.

2. «Бандликнинг Йўл харитаси» дастурини амалга оширишга 1 триллион тенгедан зиёд маблағ ажратиш. 

3. Ҳаммабоп уй-жой қурилишини давом эттириш.

4. Маош тўлаш тартибига ўзгаришлар киритиш, кам маош оладиган фуқаролар кам солиқ тўлашлари керак.

5. Миллий бизнесга қўллов кўрсатиш.

6. Бизнесга кўпроқ сармоя жалб этиш.

7. Фавқулодда вазият туфайли зарар кўрган корхоналарга қўллов кўрсатиш.

Шунингдек, Президент ўз баёнотида 1 май куни Мақтаарал туманида юз берган тошқинга ҳам тўхталди. 

«Бирга кўтарган юк – енгил. Бунга қадар талай синовлардан ўтдик. Бу қийинчиликларни ҳам енгиб чиқишимизга ишончим комил», дея хулосалади ўз сўзини Президент.

«Егемен Қазақстан»., 2020-05-12, 03:57 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.