26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Насия – ривожланиш гарови

Мақтаарал туманида 134та лойиҳа амалга оширилган

“К. Бахитжан” ширкати” “Оңтүстік” минтақавий сармоя маркази орқали 26 млн. тенге насия олиб, 5та “Беларусь” трактори сотиб олган. Янги техника туфайли етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати ҳам, миқдори ҳам сезиларли даражада ўсди. 

Бугунги кунда ширкатнинг 460 гектар ери бор. Ширкат бошқарувчиси Сулейман Қараевнинг айтишича, жамоа пахта, қовун-тарвуз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади.

– “Беларусь” тракторидан ташқари эски 10та трактор, 5та комбайн, 15та тиркама, дорилайдиган 5та ускунамиз бор. Янги техника туфайли экинларимизнинг ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошмоқда. Бу ерда 50 киши иш билан таъминланган, – деди у.

– 2009-2017 йиллар оралиғида “Оңтүстік” МСМ ҳамда “Ырыс” МКТ орқали Жанубий Қозоғистон вилоятида 46,8 млрд. тенге миқдорида 15366та лойиҳа молиялаштирилиб, 37909та янги иш ўрини очилган. 2017 йилнинг 4 ойида 2,8 млрд. тенгелик 999та лойиҳа амалга оширилган, – дейди “Оңтүстік” МСМ матбуот котибаси Муаттар Озодова.

Мақтааралда 2017 йил бошидан буён 316,3 млн. тенгелик 134та лойиҳа молиялаштирилган экан. Шундан “Оңтүстік” МСМ орқали 6,5 млн. тенгелик 1та лойиҳа, “Ырыс” МКТ орқали 309,8 млн. тенгелик 133та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилган. 

Вилоятда мазкур икки ташкилот орқали энг кўп молиялаштирилган Шимкент шаҳри бўлса, иккинчи ўринда Сайрам тумани туради. 4,9 млрд. тенге миқдори билан Мақтаарал тумани учинчи ўринда. Умуман олганда 8 йил ичида Мақтаарал туманида “Оңтүстік” МСМ ҳамда “Ырыс” МКТ орқали 3213та лойиҳа молиялаштирилган. 

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-06-23, 19:29 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.