26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан Мақтааралга мадад карвони

Моҳи Рамазон ойида сув тошқинидан зарар кўрган  мақтаараллик муҳтож  оилаларга шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ташкилотчилигида  10 миллион тенгелик озиқ-овқат ва рўзғор буюмлари жўнатилди. 

Тадбиркор Баҳодир Ирисметов раҳбарлик қилаётган  Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси бошқарувининг ташаббуси билан мақтааралликларга мадад кўрсатиш мақсадида фаоллардан Шокир Султонқулов, Қобил Тошметов  етакчилигида махсус комиссия тузилиб, бир неча кун Туркистондаги барча тадбиркор ва ҳимматли инсонлар билан тиғиз иш олиб борилди.  Доимий обуначиларимиз – Тиловберган Худойберганов, Тойир Абдувалиев, Замир Муҳаммаджонов,  Худойберган Холметов, Дадахон Жалилов, Қаҳрамон Ирисбеков, Қутлуғ Ваҳобов, Райимжон Қўчқоров, Муҳаббат Ибрагимова, Мукаррам Ёқубова,  Иқбол Абишев ва яна кўплаб саховатли инсонлар иштирокида қисқа муддатда  зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан:  ун, ёғ, гуруч, қанд, макарон, кийим-кечакнинг барча турлари, пойафзал, матрас, каравот, идишлар, кўрпа-тўшак ва ҳоказо – қарийб  10 миллион тенгелик зарур буюм ва маҳсулотлар жамланди.

Бир ўзгачалиги – ёрдам  ташкил этиш комиссияси саъй-ҳаракатлари билан аввал Мақтаарал тумани билан алоқа ўрнатиб, қандай нарсаларга эҳтиёж сезилаётганлиги аниқланди, сўнг шу асосда иш юритилди.  Ҳимматли туркистонлик  тадбиркор ва зиёлилар  бири пул, бири маҳсулот билан, яна бири маҳсулотни арзон баҳода бериш  билан хайрли ишга муносиб ҳисса қўшди. Кўплашиб кўтарган юк енгил,  деган нақл бежиз айтилмаганлиги яна бир карра далилланди. 

8 май куни эрталаб Туркистон шаҳри марказидаги  «Олтин ўрда» автовокзали ҳовлисида ҳайдовчи Муҳиддин Тожибоевнинг 30 тоннали автомашинасига юқорида айтилган маҳсулотлар ортилди. Вагондай узун автомашина юкхонаси лиқ тўлди. Автокарвонни кузатишга бағишланган  «Биз биргамиз!» тадбирида Туркистон шаҳрининг фахрий фуқаролари – вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенов, шаҳар ижтимоий тотувлик кенгаши раиси Аскер Абдиқадиров, Чўрноқ қишлоғи оқсоқоллар кенгаши раиси Тиловберган Худойберганов, шаҳар маданият маркази қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов, таниқли тадбиркорлар  Қутлуғ Ваҳобов, Муҳаббат Ибрагимовалар самимий ният-истакларини изҳор этиб, карвонга оқ йўл тилашди. Фаол фахрийлардан Ҳалил Ҳабибуллаев, Хайрулла Жумадуллаев, Қаҳҳор Мусаев,  Рўзмат Содиқовлар фотиҳа беришди. 

Тадбирда Туркистондаги барча оммавий ахборот воситалари, хусусан, «Жанубий Қозоғистон» газетаси ходимлари, «Турон-Туркистон» телеканали бош муҳаррири Ескендир Ертаев билан ушбу савобли иш тафсилотлари «Улес» ижтимоий хайрия жамғармаси раиси  Райимжон Қўчқоров томонидан ижтимоий тармоққа бевосита узатиб турилди. Ўтган йили Арис шаҳридаги портлаш оқибатларини бартараф этишга қаратилган акцияда ҳам шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаол қатнашган эди. Жамоат арбоби, фахрий оқсоқол Рўзақул Холмуродов ўзи иштирок эта олмаса ҳам телефон орқали тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди. 

Сафарга отланган карвонни Шимкент шаҳрида «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов кутиб олиб, ўзи бунёд этган тўйхонада карвон иштирокчиларига тушлик дастурхони ёзди ва оқ йўл тилади.

Мақтаарал туманига ўз вақтида етиб борган хайрия мадади автокарвонини Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев раҳбарлигида масъул вакиллар кутиб олишди. Волонтёрлардан иборат ҳашарчи йигитлар бир неча соат бадалида автомашинадаги юкларни Мақтаарал туманлараро базаси омборига тушириб, батартиб жойлаштирдилар. Туркистон делегацияси аъзолари Мақтааралдаги сув тошқинининг мудҳиш оқибатларини ўз кўзлари билан кўриб, муҳтожларга ўз вақтида ёрдам қўлини чўзиб, кўмак кўрсата олганларидан чуқур қониқиш ҳосил қилдилар. Сафар чарчоқларини ҳам унутгандек бўлдилар. Беғараз кўмаги ва яхши ниятлари учун мақтааралликлар уларга такрор-такрор раҳматларини айтишди. 

9 май – Ғалаба куни Баҳодир Ирисметов Туркистондаги уруш фахрийларидан (4 нафари ҳаёт) Неъмат Абдурасулов ҳамда фронторти фахрийлари хонадонларида бўлиб, совға-саломларини топширди ва уларни байрам билан муборакбод этди. Ушбу тадбирда фаоллардан Қобил Тошметов, Қаҳҳор Мусаев, Шокир Султонқуловлар иштирок этишди.

P.S. Шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси офисида анъанавий 2020 йилнинг иккинчи ярмига «Жанубий Қозоғистон»га обунани уюшқоқли ташкил этиш юзасидан акцияни май ойи мобайнида ўтказишга келишилди. Обунада тадбиркорлар, нафақадорлар, давлат муассасалари, мактаблар, боғчалар, коллежлар ва соғликни сақлаш ташкилотлари – барчамиз фаол бўлайлик!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2020-05-12, 04:51 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.