26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
96 тонна озиқ-овқат тарқатилди

Мақтаарал туманидаги озиқ-овқат омборига бугунги кунга қадар 408 тонна гуманитар ёрдам келиб тушган. Унинг 96 тоннаси эвакуация бекатларида, қариндошлари уйида яшаётган фуқароларга тарқатиб берилди. Буни Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари, фавқулодда вазиятлар бўйича гуманитар ёрдамни мувофиқлаштирувчи Бейсен Тажибаев маълум қилди.

Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган кишиларга ёрдам сифатида вилоятимизнинг туманларидан ташқари, Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарларидан, Жамбил, Қизилўрда, Павлодар вилоятларидан турли жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармаларидан ҳамда тадбиркорлардан гуманитар ёрдам етказилмоқда. 

Гуманитар ёрдамнинг кўплаб келаётгани туфайли бир омбор маҳсулотларга тўлиб кетди. Айни пайтда иккинчи омбор белгиланиб, озиқ-овқатлар шу ерга йиғиляпти. Омборга масъул, вилоят фахрийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Кенжехан Тўлебаевнинг айтишича, ҳозир жамланган ёрдам келгуси икки-уч ойга етиши даркор. Пунктлардан ташқари, қариндошларининг  уйларида яшаётган одамлар учун ҳам Атакент аҳоли манзилида иккита тарқатиш бекати ишлаяпти. Улар 9-сонли ҳамда Комаров номидаги мактабларда жойлашган. Тошқин юз берган 5та қишлоқ аҳолиси шу ерга бориб, уйларига озиқ-овқат олишлари мумкин.

Штаб омборида ҳозирги кунда озиқ-овқат жамғармаси етарли. Навбатда ошхонага зарур идиш-товоқ, уй жиҳозлари, телевизор ва музлатгич, газ плитаси сингари маиший техникага эҳтиёж туғилиши мумкин. Хайрия қилувчи ҳамюртларимиз ва компаниялар ушбу жиҳатларни эътиборга олсалар, деган таклиф бор. Таъкидланган буюмлар янгидан барпо этилиб, фойдаланишга бериладиган уйларга ҳаводай зарур. Ўтганда жиҳозлар ҳар бир уйга тақсимлаб берилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-12, 05:06 242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.