26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мирзакентда 500та уй қурилади

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати майдонида минтақа раҳбарининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Нурғали Жунисов Мақтааралдаги тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан матбуот анжуманини ўтказдилар.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ФВВ биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев техноген офат минтақасида маҳаллий ҳокимлик ҳамда ФВВ ходимлари уюшқоқли иш олиб бораётганини таъкидлади.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг топшириғи бўйича Мақтаарал туманига келдик. Сув босган минтақага 300дан зиёд ходим, 186та техникамиз сафарбар қилинди. Улар орасида қутқаришга мўлжалланган, муҳандислик, сув ташиш, юк машиналари бор. Маҳаллий ҳамкасбларимиз билан тиғиз алоқада 3 кундан бери куну тун ишлаяпмиз. Ҳозирги вазифамиз – коллекторларни тозалаш, сув босган жойларни аслига келтириш. 50дан зиёд сув тортиш насоси узлуксиз ишлаб тургани боис, куни кеча 34 минг куб метр сув ташқарига чиқарилди. Натижада Фирдавсий овулида сув сатҳи бирмунча пасайди. Биз минтақадаги фавқулодда вазият якун топгунича шу ерда бўламиз, – деди Абдулла Ҳамидулла ўғли.

Шунингдек, брифинг давомида Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилган ишларни таъкидлаб ўтган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Амангелдиули Женис, Жанатурмис, Дўстиқ овуллари тўлиқ кўчирилиши, бунинг учун Мирзакент қошидан 500та уй қуришга 50 гектар ер ажратилганини айтди.

– Россия тадбиркори Алишер Усмонов сув тошқинидан жабр кўрган фуқаролар учун “Туркистон” Ижтимоий тараққиёт корпоратив жамғармасига 5 млн. 202 минг АҚШ доллари ўтказди. Бу маблағ эвакуацияланган 5202 оиланинг ҳисоб рақамларига тушади. Шунингдек, жамғармага мамлакатимиз тадбиркорлари ва фуқаролардан 160 млн. тенгедан зиёд пул тушди. Тўпланган маблағ зарар кўрган оилаларга берилади, – деди С. Қалқаманов.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-12, 05:08 462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.