26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким эвакуация марказларини оралади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманидаги сув остида қолган овулларнинг аҳолиси билан учрашиб, уларга давлат комиссиясининг қарорини етказди. Вақтинча очилган марказларда фуқароларнинг турмуш шароити билан танишиб, арзларини тинглади. 

Сариоғоч тумани ҳокимлигига бириктирилган Игилик қишлоғидаги ўрта мактабда жойлашган эвакуация марказида Жанатурмис қишлоғининг 200дан зиёд одами жойлашган. Барча эвакуация марказлари озиқ-овқат ва зарур буюмлар билан тўлиқ таъминланган. Уч маҳал иссиқ овқат берилади. Бу ерда тиббиёт ва полиция ходимлари куну тун хизматда. Фуқаролар барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдириб, оқсоқоллар оқ фотиҳа бердилар. 

Вилоят раҳбари Келес туманига бириктирилган Фирдавсий қишлоғининг аҳолиси билан ҳам учрашди. “40 йиллик” қишлоғида жойлашган ўрта мактабда 530 фуқаро вақтинча жойлашган. Сув тошқинидан жабрланган Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқлари одамларига танлов берилди. Улар бошқа аҳоли манзилида барпо этилган янги кичик туманга кўчади. Ёки давлат томонидан уйларини аслига келтириш ёҳуд уйини ўзи қуришга ният билдирса, унга товон тўланади. Фуқаролар қарорни қишлоқ йиғилишида жадал турда ўзаро ҳал қиладиган бўлишди. 

Бундан ташқари, фуқаролар офат минтақасида олиб борилаётган қурилиш ишларига чақирилди. Қурилишда иштирок этувчи фуқароларга маош тўланади. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг чиқими тўланади. Насияларни тўлаш муддати узайтирилади. Йўқолган молларнинг харажати Фавқулодда вазият бўйича штаб қошида тузилган комиссиянинг қарори билан тўланади. 

Вилоят ҳокими 5-сонли мактаб-гимназияга жойлаштирилган Женис аҳоли манзили ва сув босиш хавфи юқори Нурлижўл қишлоғининг аҳолиси билан учрашди. Марказга жавобгарлик Чордара тумани ҳокимлигига топширилган. Мақтаарал туманидаги 11та эвакуация марказига 2404 одам жойлаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-12, 05:11 569
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.