26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлар ҳиммати

Мақтаарал туманидаги сув тошқини ҳеч бир қозоғистонликни бефарқ қолдирмади. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан юборилаётган гуманитар ёрдам Мирзакентда ташкил қилинган махсус омборга жойлаштирилиб, жабрланганларга тарқатиб берилмоқда. 

Бошинггга оғир иш тушса, дўстинг кимлиги билинади, дейди доно халқимиз. Шундай вазиятда ҳамюртларимиз “Биз биргамиз!” шиори остида ҳамжиҳат иш юритишмоқда.

Шимкент шаҳар Қоратов тумани, Сайрам мавзесида яшовчи тадбиркор йигитлар – Ғуломжон Алимов, Тоирхон Маҳмудов, Тоҳиржон Ҳасанбоев ва Мақсад Ҳусантоевлар ҳам бағрикенглигини намойиш қилиб, мақтааралликларга 5 май куни 2,5 миллион тенгелик озиқ-овқат ва 1 миллион тенгелик кийим-кечак жўнатдилар. 6 май куни 500 дона патир юборишгани ҳам айни муддао бўлди. 

Биз қўли очиқ, сахий, ватанпарвар тадбиркор йигитларнинг ишига барака, мақтааралликларга эса сабр-бардош тилаб қоламиз.

Ф. НУРМЕТОВ, Қоратов туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2020-05-12, 05:13 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.