26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Видеоназорат ускуналари ўрнатилди

Мақтаарал тумани Атакент овулидаги вилоят марказлаштирилган омборига видеоназорат ускуналари ўрнатилди. Бу ўз навбатида озиқ-овқатнинг исрофсиз тарқатилиши, ноўрин ишлатилишига тўсиқ бўлади. Буни Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев маълум қилди.

Омбордаги 4та видеокамера иккита юк қабуллаш эшиги ва чиқавериш дарвозасига жойлаштирилди. Яъни омборга келган ва кетган юк машинаси суратга туширилади. Бир неча видеокамера марказлаштирилган битта компьютерга уланиб, бошқарилади. 

– Камера ўрнатишдан мақсадимиз – эл омонатига хиёнат қилиш ҳолатларининг олдини олиш. Шу билан бирга озиқ-овқат исрофига йўл қўймайслик. Қолаверса омборда сақланган буюмларнинг кимга, қачон берилганини аниқлашда асқотади. Келгусида бу ерда йиғилган озиқ-овқат тошқиндан зарар кўрганларга беками кўст, исрофсиз етказилишига жуда аҳамият берилади, – дейди Бейсен Даулетули. 

“Биргаликда кўтарган юк енгил” деганларидек, куни кеча омборга Павлодар вилоятидан 20 тонна озиқ-овқат ва 15 тонна кийим-кечак ва гигиена буюмлари келди. Маълумки, ушбу омбор 2020 йил 3 майдан бошлаб сув босган аҳоли манзилларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган эди. Бу ерда сўнгги бир ҳафтада 408 тоннадан зиёд гуманитар ёрдам йиғилди. Чунончи, 97 тонна ун, 2,5 тонна гўшт, 95 тонна ғалла, 61 тонна сабзавот, 6 тонна консерва, 26 тонна суюқ мой, 65 тонна махсус тайёрланган озиқ-овқат саватлари, кийим-кечаклар ва гигиена буюмлари қабулланган. Шундан 100 тоннага яқини Мақтаарал туманидаги 11та эвакуация марказига жойлаштирилган фуқароларга улашилган. Қариндош-уруғларининг уйларига вақтинча кўчган одамларга эса Атакентдаги 9 ва 7-сонли умумий ўрта мактабларда очилган омборлардан озиқ-овқатлар рўйхат бўйича тарқатилмоқда. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-13, 22:10 563
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.