26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Бекжан” – “Shimkent-Dordoi”га айланади

Шимкентдаги йирик савдо марказларидан бири – “Бекжан” бозори эндиликда – “Shimkent-Dordoi” деб аталади. Бишкекнинг энг йирик бозорларидан бири, “Dordoi” савдо марказининг раҳбари Асқар Салимбеков билан шу ҳақда ўзаро меморандум имзоланди ва “Бекжан” бозори 10 йилга ижарага берилди. Бунинг учун қозоқ-қирғиз биродарлиги 3 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфламоқда. 

Икки давлат дўстлигининг рамзи сифатида яқин кунларда очиладиган “Shimkent-Dordoi” савдо марказида савдо-сотиқ учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ёдингизда бўлса, ёнғин оқибатида кўп савдогарлар азият чекканди. Бозор таъмирланиб, шаҳардаги сўнгги намунадаги ёпиқ иншоотлардан бирига айлантирилди. Бу ерда аттракционлар, соғломлаштириш хоналари фойдаланишга берилади. Ёзда салқин, қишда иссиқ бўлади. 

 Асқар Салимбеков Қирғизистон маҳсулотлари, асосан кийимлари жаҳон бозорларида харидоргир эканини, қолаверса, бозорда тартиб ўрнатишни, алоҳида автобекат қурилишини, келгусида бу ер гавжум савдо марказига айланишини таъкидлади. 

“Бекжан” бозори 7-8 мингга яқин савдогарга мўлжалланган. Кимда-ким савдо-сотиқ билан шуғулланишни хоҳласа, бугундан бошлаб рўйхатга туриши мумкин. Ҳозирча фақат шартнома билан иш юритилади. Ижара ҳақи бир йилгача олинмайди, деб режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, бозорнинг янги раҳбари тадбиркорлар учун қулай шартномалар тузишни мўлжалламоқда. “Бекжан” бозоридаги ёнғиндан кейин савдо учун жой ололмаганлар қайтадан рўйхатга туришлари, илгари шартнома тузиб қўйган савдогарлар бозорга бемалол келишлари мумкин экан.

 

 

 

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2017-06-23, 19:31 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.