26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дунганларнинг гуманитар ёрдами

Мақтаарал туманига Жамбил вилояти, Қўрдай туманидан гуманитар ёрдам келди. Ушбу хайрия карвонини Қўрдай тумани ҳокимлиги, ҚХА ва “Жамбил вилояти “Винхуа” дунганлар уюшмасининг маданият маркази” жамоат бирлашмаси уюштирди.

5 млн. тенгелик гуманитар ёрдам фавқулодда вазият штабининг марказий омборига етказилди. Уни кўнгиллилар ва масъул шахслар қабул қилиб олди. Чунончи, 11 тонна ун, 2,5 тонна қанд, 2,5 тонна гуруч, 1,5 тонна макарон, 1500 литр ўсимлик мойи, 5,3 тонна картошка, 500 кило пиёз, 300 кило туз, 1000 қути чой ҳамда маиший тозалаш буюмларини қўшганда жами 30 тоннага яқин товар келтирилди.

Дунган этноси вакиллари мақтааралликлар билан бирга эканликларини исботлаб, Мирзачўл аҳли тез кунларда қаддини тиклаб олишларига тилакдош эканларини маълум қилишди. Карвонни бошлаб келган Қўрдай тумани, Сўртўбе овули ҳокими Илияс Буларов Қозоғистон халқи бир муштдек жипс бўлса, ҳар қандай довонни забт этишини таъкидлади.

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев қийин вақтда жонкуярлик билдириб, саховат кўрсатган қўрдайликларга миннатдорлик билдирди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-13, 23:24 499
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.