26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин режими 25 майгача узайтирилди

Туркистон вилоятида карантин режими 25 майгача давом этади ва бир қатор чекловлар сақланади.

Буни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов онлайн-брифингда маълум қилди.

Хусусан, қўшни минтақаларнинг чегараларидаги санитария блок-постларидаги фаолият давом этади. Аҳолининг шаҳарлараро, туманлараро қатновида ҳам чекловлар сақланади.

Спорт, маданий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Масжидлар ишламайди, жамоат транспорти қатновида ҳам чекловлар бўлади. 

Жамоат жойлари ва истироҳат боғларига ўз фаолиятини бошлашга рухсат берилди. Бозорлар эрталабки соат 10.00дан 17.00гача ишлайди, кийим-кечак ва бошқа буюмлар савдоси билан шуғулланадиган дўконларда дезинфекция талабларига риоя қилиш қатъиян талаб этилади. 

Болалар боғчаларида навбатчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Фақат бир шарти, тарбиячиларда касалхонадан олинган тиббий маълумотнома бўлиши зарур. Болаларнинг саломатлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳам талаб этилади. 

Гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари, пойафзал устахоналари, стоматология, даволаш муассасалари каби кичик тадбиркорлик иншоотлари мижозларни олдиндан ёзилиш тартиби билан қабул қилади. 

Давлат муассасалари ходимларининг 50 фоизи фаолиятни масофадан туриб амалга оширади. 

Сайрга чиққан фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиб, ўзаро масофани сақлаганлари маъқул.

Оилавий тадбирлар, тўй-томошаларни ўтказишга оид қоида ўзгаришсиз қолди, яъни уч одамдан ортиқ йиғилмаслик қатъиян талаб этилмоқда. 65 ёшдан ошган кишиларнинг изоляцияси давом этади. 

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ва иккинчи даражали банклар, “Қазпошта” бўлимлари ўз ишини тўлақонли юритмоқда. Дам олиш жойлари, меҳмонхоналар, саёҳат фирмаларининг санитария талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилди.

Аҳоли учун зарур озиқ-овқат, саноат ва қурилиш, баҳорги мавсумий ишларга керакли ашёлар савдоси билан шуғулланадиган, тиббий буюмларни ташишга рухсатнома берилган автомашиналар ҳамда тиббий

ёрдам керак бўлган фуқаролар вилоят ҳудудида бемалол ҳаракатлана оладилар.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-13, 23:43 448
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.