26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошқин оқибатлари бартараф этилади

Вилоятда кучли жала туфайли дарёларда сув сатҳи кўтарилиб, қатор қишлоқларда сув тошқини юз бермоқда. Шу муносабат билан сув босган ҳудудларда маҳаллий даражада фавқулодда вазият эълон қилиниб, махсус штаб қурилди.

Пайшанба куни вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Тўлебий туманидаги тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни оралади. Аксарият жойларда тўғон бўлмагани сабабли сув каналларга оқиб ўтмоқда ва унинг  сатҳи кўтарилиб  дарёбўйи аҳоли манзиллари ва дала майдонларига тошмоқда. 13 май куни юз берган табиий офат туфайли 6 аҳоли манзилидаги 260 уйнинг ҳовлисига  тошқин сув кирган. Аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди. 27 уйнинг қулаш хавфи бор. Таҳликали вазият мутахассислар томонидан  назоратга олинди. 

– 40 дақиқа ичида 1 ойлик ёмғир ёғди. Бу сўнгги йилларда юз берган биринчи табиий ҳодисадир. Хавфсиз жойга кўчганингиз  дуруст бўлди. Уйларингизни полиция ходимлари ҳимоя қилишади. Ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Пахса  деворли уйларнинг қулаш хавфи юқори. Бу эса сизларнинг ҳаётингиз учун хавфли. Барча туманлар ёрдамга келмоқда, тошқин оқибатлари тез кунларда бартараф этилади,  – деди Ўмирзақ Естайули  тўлебийликлар билан учрашувда.                         

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2020-05-15, 02:30 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.