26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муаммолар музокараларда ҳал бўлди

Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири  Мағзум Мирзағалиев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан Шимкент шаҳрида учрашди.

Икки мамлакат раҳбарлари Қ. Тўқаев ҳамда Ш. Мирзиёевнинг яқинда олиб борган музокаралари чоғида эришилган битимларни амалга ошириш учун томонлар Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги сув хўжалигига оид муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Учрашув бош мавзуларидан бири – Сардоба сув омборининг тақдири бўлди. Қозоғистон Экология вазири М. Мирзағалиев учрашув чоғида тўғоннинг ўпирилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидаги сув босган ҳудудларда яшовчи аҳолига катта иқтисодий зарар келтирганини алоҳида таъкидлади.

– Музокаралар чоғида биз халқаро ташкилотлар иштирокида қозоғистонлик таҳлилчилар ёрдами билан Сардоба сув омборида техник аудит ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилдик. У тугагач, бу иншоотнинг кейинги тақдири маълум бўлади, – деди Қозоғистон Экология вазири. 

Томонлар трансчегаравий сув иншоотларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофазалаш тўғрисидаги битимни ҳозирлаб, уни имзолашга ваъдалашди. Шунингдек, жорий йил 15 июнгача сув алоқаси соҳасида ҳамкорлик масаласи бўйича Йўл харитасини ҳозирлаб, тасдиқлашга келишиб олишди.

 Учрашув иштирокчилари Сирдарё ўзани сув захираларидан фойдаланишда ҳамкорликда ишлар юритишга келишиб, Қорадарё ва Чирчиқ ҳавзаларидан сув олиш лимити масаласини муҳокама қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқишди.

 Учрашувда Келес, Сариоғоч ва Жетисай туманлари ҳокимлари ҳам сўзга чиқиб, “Дўстиқ”, СТК, Катта магистрал, Зах каналлари коллекторларини тозалаш зарурлигини, йил мобайнида улар орқали Қозоғистон хўжаликларига ўтказиладиган сув ҳажми 65 фоиздан ошмаётганини алоҳида таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев коллекторларни тозалашга қарши эмасликларини, шу билан биргаликда бу ишда қўшниларга ёрдам беришга тайёр эканликларини ҳам алоҳида таъкидлади. 

Айни дамда қишлоқ хўжалигига етказилган зарар тўла ҳисоб-китоб қилинмоқда. Экинчилик билан кун кўраётган тадбиркорларнинг умумий зарари 3 млрд. тенгега яқин. Уни қоплаш масаласи ҳукумат комиссиясига ҳавола этилди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-05-16, 02:57 506
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.