26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Зерде-керамика” йилига 4,5 млн. квадрат метр керамогранит чиқаради

Жанубий Қозоғистон вилоятида керамогранит ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган “Зерде-Керамика” корхонаси маҳсулотини бирмунча кўпайтирмоқчи.

Яъни, корхона иккинчи навбатни йил сўнггига қадар ишга тушириб, маҳсулот миқдорини 2 миллиондан 4,5 млн. квадрат метрга етказмоқчи. Заводнинг сифатли маҳсулотига талаб кундан кунга ортмоқда. Шунингдек, корхона маҳсулот турларини кўпайтиришни ҳам режаламоқда.

Айтганча, бугунги кунгача Қозоғистонда керамогранит ишлаб чиқарадиган бундай заводнинг ўзи йўқ. Бу ерда экспорт улуши 30 фоиз бўлса, қолган 70 фоиз элимизнинг ўзга вилоятларига жўнатилмоқда. Шунингдек, бу ердаги хом­ашёнинг 60 фоизи маҳаллий бўлса, 40 фоизи хориждан келтирилади. Корхонадаги ишлар бутунлай автоматлаштирилган. Бу ерга ўрнатилган Италия ускунаси хомашёни аралаштириб, тайёр маҳсулотни қадоқлашгача бўлган ҳамма ишларни бажаради. Техниканинг ишини 140 одам назорат қилиб туради.

Корхонанинг маҳсулоти сертификатланган. Яъни СТ-КZ сертификатига мувофиқ, Европанинг барча талабларига жавоб беради. Маҳаллий маҳсулот истеъмолчиларнинг ишончини қозониб улгурди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-06-23, 19:33 713
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.