26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбийларнинг жасорати

Техноген офат оқибатларини бартараф этиш, тилсиз ёв билан кураш – Мақтаарал туманида ишлаётган ҳарбийларнинг кундаликдаги ишига айланди.

28237-ҳарбий қисмнинг механизациялашган тезкор отряд жангчилари 10 май куни Женис қишлоғида “Мерседес” автомашинасидан ўт чиққанини кўриб қолишди. Воқеа рўй берган жойга зудлик билан етиб борган йигитлар машинадаги оловни ўчириб, ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолишди. Ҳарбийларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли машина соҳиби зарар кўрмади. Бу мард йигитлар – майор Бауржан Жумабеков ва оддий аскар Нури Бағландир.

Шимкент шаҳридаги 6506-ҳарбий қисмидан келган отряд эса эрта тонгда Мирзакент қишлоғидаги уйлардан бирида газ баллони портлаганини кўриб қолди. Соқчилик хизматини бажараётган йигитлар дарҳол ёнғин бошланган уйга кириб, эшикларни очишди, уй эгалари ва қўни-қўшниларга хабар беришди. Навбатчи катта лейтенант Серик Қудайбергенов ёнғин чиққан уйга участка полициячисини, ўт ўчирувчилар жамоасини зудлик билан чақиришга муваффақ бўлди. Тезкор ҳаракатлар туфайли олов ўчирилиб, одамлар хавфсиз жойга кўчирилди.   

Фавқулодда вазият эълон қилинган ҳудудда ишлаётган аскарларга омад ёр бўлсин, тан-жонлари соғ, бошлари омон бўлсин!

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-16, 03:12 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.