26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқимиз янада жипслашди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси: Мақтааралга 180 тонна гуманитар ёрдам

Қозоғистон халқи Ассамблеяси Мақтаарал туманида сув тошқинидан жабрланганларга 16та юк машинасида 180 тонна гуманитар ёрдам юборди. Алматидан йўлга чиққан 98 тонна озиқ-овқат, қурилиш материаллари, кийим-кечак ва бошқа эҳтиёж буюмлари ортилган 8та юк машинасини кузатиш маросимида ҚХА раисининг ўринбосари, котибият мудири Жансейит Туймебаев карвонга оқ йўл тилаб, ғимхўрлик акциясига ҳисса қўшган барча миллат вакилларига миннатдорчилик билдирди. У Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси, Қозоғистон уйғурлари республика этномаданият бирлашмаси филиали, Алмати шаҳар уйғур этномаданият бирлашмаси, Қозоғистон дунган ҳамжамиятининг Алматидаги филиали, шунингдек, Ахиска турклари этномаданият бирлашмаси ва бошқа марказларнинг жонбозлигини алоҳида таъкидлади. 

Жансейит Қансейитули ўз сўзида Қозоғистон халқи Ассамблеяси Мақтааралдаги фавқулодда вазият бўйича 4 майда бошлаган акциясида этномаданият бирлашмаларидан 23 миллион 325 минг тенге тўпланганини айтди. Алматида 98 тонна кундалик маиший воситалар, озиқ-овқат ва гигиена воситалари тўпланса, Жамбил вилояти Қўрдай тумани 5 млн. 500 минг тенгелик озиқ-овқат жўнатди. 

Гуманитар ёрдам ортилган карвонга Шимкентда Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти, Жамбил вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси, Алмати уйғур этномаданият бирлашмаси, Шимкент шаҳар ҚХА юк машиналари ҳам қўшилди. 

Мазкур гуманитар ёрдамни Алмати вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Турсинбай Ғабит бошчилигида “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Туркистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, вилоят ҚХА раисининг ўринбосари Ғани Рисбеков, Шимкент шаҳар ҚХА раисининг ўринбосари Муратали Қалмуратов ва бошқалар олиб боришди. 

Атакентдаги махсус омборга тўпланган одамлар олдида Т. Ғабит, Қ. Балабиев, М. Қалмуратов, И. Ҳошимжонов ва бошқалар сўзга чиқиб, табиий офат кўп миллатли халқимизни янада жипслаштирганини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида тадбиркор, меценат Фароғат Ҳожиматова дуо қилиб, юртимизга тинчлик-фаровонлик, жабрланувчиларга эса сабр-бардош тилади. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2020-05-16, 03:30 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.