26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сел оқибатлари бартараф этилмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Тўлебий туманида бўлиб, селдан зарар кўрган иншоотларни тартибга келтириш ишларини текширди. Тўлебий туманида маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазият эълон қилиниб, махсус комиссия иш олиб бормоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев раислигида фавқулодда вазият штаби тузилиб, сув босган аҳоли манзилларида тегишли ишларни амалга ошириш учун 4та мавзе белгиланган. Ҳар бир мавзега масъул сифатида Қазиғурт, Сайрам, Ўрдабоши ва Тўлебий туманлари ҳокимлари тасдиқланган.

Ҳозир келтирилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари юритилмоқда. Тошқин туфайли бузилган 30дан зиёд уй аниқланиб, улар қайта қурилади.

Шунингдек, жала оқибатида Юқори Қасқасу аҳоли манзилида ўзан бўйида жойлашган 4та кўприкни сув ювиб кетган эди. Ҳозирги кунда лойиҳа қиймати 82,8 млн. тенгени ташкил қиладиган 4та кўприкнинг смета ҳужжатлари тайёрланди. Юқори Қасқасу аҳоли манзилида 44та абонент ичимли сувдан вақтинча маҳрум бўлишган. Туман ҳокимлиги томонидан тезкор чоралар кўрилиб, уларга ичимли сув 15 май куни соат 19.00да қайтадан берилди.

Амалга оширилаётган ишлар билан танишган вилоят ҳокими штаб ишига ижобий баҳо берди. Тошқиндан зарар кўрган аҳоли манзилларида электр энергияси ҳамда табиий газ таъминотида муаммолар йўқлигига гувоҳ бўлди.

Ёдингизда бўлса, жала туфайли Тўлебий туманида ўзанларда сув сатҳи кўтарилиб, қирликлардан тушган ёмғир суви 6та аҳоли манзилидаги 250 уйнинг ҳовлиси, 76та уйни сув босган эди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-19, 04:23 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.