26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳимоя чоралари кучайтирилди

Шимкент шаҳри ҳокими Мурат Айтенов раислигида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва олдини олиш ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Нурбўлат Дербисов жала оқибатида тоғдан келган селдан Елтай аҳоли манзилида яроқсиз аҳволга тушган уйлар йўқлигини маълум қилди. 

Унинг айтишича, тошқин сув 38та уйга зарар етказган. Бироқ у бошпаналар фақат жорий таъмирлашга муҳтож. Бундан ташқари 12та қўра-бостирма қулаган. Уларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли давлат томонидан товон тўланмайди.

Шунингдек, икки бош қорамол сувда оқиб кетган.

Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ербўл Садир тошқин асоратларини аниқлаш ва вужудга келган чиқим миқдорини ҳисоблаш ишлари махсус комиссия томонидан олиб борилаётганини айтди. 

– 13 майдан 14 майга ўтар кечаси 40 дақиқада ярим ойлик ёмғир ёққан. Шунинг натижасида, Бодом ўзани орқали ўтган сув миқдори секундига 146 куб метргача етган. Яъни сув маромидан етти баравар кўп бўлган. Ҳозир секундига 49 куб метр сув оқмоқда. Бу, ўзан суви пасаймоқда, дегани. Шаҳар, қишлоқ хўжалиги, энергетика бошқармаси томонидан шаҳардаги хатарли жойлар аниқланди. Шунга қараб 4та туман ҳокимларига топшириқлар берилди. Масалан, Абай тумани Бодом ўзани қирғоғини мустаҳкамлаш ишларини олиб бормоқда, – деди Ербўл Садир. 

Айтганча, об-ҳавони тахмин қилувчилар Шимкентда келгусида яна ёғингарчилик бўлишини айтишмоқда. Шу сабабли, шаҳар раҳбарияти томонидан ҳимоя чоралари кучайтирилади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-05-19, 04:25 470
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.