26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ хўжалигидаги замонавий лойиҳалар

Вилоятимизда хом ашё сотиш шўъбасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш шўъбасига ўтиш йўналишида 8та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Серик Турбеков гапириб берди.

Маърузачига кўра, вилоятда сармоявий қиймати 18,5 млрд. тенгени ташкил қиладиган, йилига 30 минг тонна парранда гўштини етиштирадиган “AK Kazyna” МЧБ лойиҳасини амалга ошириш бошланган. “Ордабасы-Құс” МЧБ билан курка гўштини йилига 25 тоннага етказиш бўйича шартнома имзоланган. Бундан ташқари Чордара туманида балиқ маҳсулотларини қайта ишлайдиган иккита заводни ишга тушириш, сармоявий қиймати 7,8 млрд. тенгени ташкил қиладиган туя сутини қайта ишлайдиган завод қуриш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, Хитой инвесторлари билан сармоя миқдори 21,6 млрд. тенгени ташкил қиладиган томат заводини қуришга келишиб олинди. Минг гектар ерда ёнғоқзор барпо этиш лойиҳаси ҳам сармоядорлар томонидан қўллаб-қувватланди. У барпо этиладиган жой аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилса, кифоя. Бундан ташқари бир неча сармоядорлар иштирокида 51,2 млрд. тенгени ташкил қиладиган иссиқхона лойиҳасини (Шимкент шаҳрида, майдони 136 гектар) амалга ошириш кўзланган. Қазиғурт туманида “Асыл бастау” МЧБ 603 млн. тенгелик сут кукуни ва сариёғ ишлаб чиқарадиган завод қурмоқда.

Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубларида аграр соҳага алоҳида эътибор қаратилиши натижасида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги жадал ривожланмоқда. Ўтган йили 480,4 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилгани сўзимизнинг исботи. Сўнгги беш йилда унинг ҳажми икки ҳисса ортгани рақамларда акс этмоқда.

Мактубда белгиланган вазифалар бўйича бажарилаётган ишларга тўхталган Серик Турбеков 2021 йилгача агросаноат мажмуаси экспортининг ҳажми 35 фоизга орттирилиб, 90 мингдан зиёд фермер хўжаликларини бирлаштирган 600дан зиёд ширкат қуриш ва 118,8 минг гектар суғормали ерни айланмага киритиш ишлари олиб борилаётганини айтди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-23, 19:34 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.