26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий пойтахт чирой очмоқда

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев қурилиши битган иншоотларда бўлди. Қад кўтарган иморатларда ички пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Минтақа раҳбари барча ҳордиқ масканларига сифатли газон тўшашни, шунингдек, хиёбондаги дам олиш жойларига енгил ва қулай конструкциялар ўрнатишни топширди.

Департаментлар ва бошқармалар биноларида ички безаш ишлари олиб борилмоқда. Маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган бинолар билан бир хил дизайнда қурилган иншоотнинг ички кўриниши ҳам ўта замонавий.

Ўмирзақ Естайули шаҳар марказида жойлашган Дендробоғ қурилишида бўлди. 28 гектарни ишғол этган яшил ҳудудда турли мевали дарахтлар ўтқазилган. Бу ерда амфитеатр, фавворалар ва сунъий кўприклар ясалган. Вилоят ҳокими ушбу лойиҳага масъул раҳбарларга қурувчилар сонини кўпайтиришни топширди.

– Қурилишда одам оз. Маблағ ажратилгач, куну-тун ишлаш керак. Дастлаб дарахтларни суғориш тармоғини тартибга келтиринглар. Сунъий кўл майдонини кенгайтириш керак. Энг муҳими, болалар майдончасидаги қурилиш сифати ва хавфсизлигига катта эътибор қаратилиш, – деди вилоят ҳокими.

Шу куни Ўмирзақ Шўкеев Нурсултан майдони, аттракционлар хиёбони, Яссавий музейи, Тўнғич Президент боғи ва бошқа боғларни оралади. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг жадвалга мувофиқ тугатилишини топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-05-19, 04:28 493
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.