26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қайтадан иш бошлади

Туркистон вилояти бош санитарининг қарорига биноан, 18 майдан вилоятдаги барча аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари  фаолиятини қайтадан бошлади.

Аммо вирус тарқалиш хавфи давом этаётганлиги сабабли ва қозоғистонликларнинг ҳаёти ва соғлигини хатарга қўймаслик мақсадида, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг иш тартибини ўзгартиришга қарор қилинди. Ўзгаришлар аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида кўрсатиладиган давлат хизматларининг турларига ҳам, уларни тақдим этиш шаклига ҳам таъсир қилади. Энди АХКМда сиз фақат электрон шаклда мавжуд бўлмаган “қоғоз”даги хизматларни ва “egov.kz” порталида олдинроқ расмийлаштирилган хизматларнинг натижаларини олишингиз мумкин.  

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига келиш учун махсус “egov.kz” портали ёки 1414 рақами орқали олдиндан навбатга ёзилиб қўйиш лозим. Олдиндан ёзилмаганларга ҳеч қандай хизмат кўрсатилмайди. Уч тоифадаги фуқаролар: нафақадорлар, кўп болали оилалар ва имконияти чекланган шахслар электрон хизматлардан фойдалана оладилар.

Эълон қилинган янгиликлар фақат шаҳарлардаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг ишларига тааллуқли. Туман аҳамиятига эга шаҳарлар ва туман марказларидаги АХКМ ўзгаришларсиз ишлайверади.

М. УСМОНОВА, 2020-05-19, 04:29 518
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.