26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош муфти муҳтожларга уй ҳадя қилди

Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси раиси Науризбай қажи Тағанули Туркистон вилоятига махсус сафар билан келиб, тошқиндан зарар кўрган мақтааралликлар билан учрашди ва бу ердаги аҳвол билан танишди.

– Офат айтиб келмайди. Яратганнинг синови экан. Сабр билан шу синовдан ўтиш насиб этсин. Маълумингизким, элимизнинг ҳамма минтақаларидан инсонпарварлик ёрдами келяпти. Барча қозоғистонликлар ёрдам қўлини чўзмоқда. Ҳар бир ишнинг хайрли интиҳоси бўлади, деганларидай, Аллоҳ насиб этса, ҳукумат томонидан қурилаётган уйларга кўчиб ўтасизлар. Бундан буён қувончли кунларингиз кўп бўлсин, – деди бош муфти.

Н. Тағанули ўзи олиб келган 30 тонна унни омборга топширди. Шунингдек, у хайрия ёрдами сифатида жамғарма махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган 10 миллион тенгелик сертификатни топширди.

Сафар ниҳоясида Науризбай қажи Жетисай туманига бориб, "Бошпанага йўл" хайрия жамғармаси доирасида қурилган 3та уйнинг калитини ижтимоий кам таъминланган оилаларга тантанали равишда топширди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-20, 04:55 515
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.