26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Назарбаев пенсия ва нафақаларни ошириш ҳақидаги қонунни имзолади

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни имзолади, деб хабар қилди Ақорда сайти.

“Қозоғистон Республикасининг ижтимоий таъминот масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ҚР Президентининг Мактубини ҳамда Давлат раҳбарининг жорий йил февраль ойидаги Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида берган топшириғини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжат республика бюджетидан тўланадиган пенсиялар миқдорини босқичма-босқич ошириб боришни кўзда тутади. Барча пенсиялар миқдори, йил бошидаги тўққиз фоиз кўпайишни ҳам қўшганда, 11 фоиз оширилади. Базавий пенсия миқдори ҳам, йил бошидаги 7 фоиз кўпайишни ҳисобга олганда 13 фоизга ошади. Натижада пенсия миқдорининг 2017 йил 1 июлдан бошлаб 2016 йилги пенсия миқдорига нисбатан 20 фоиз ошиши таъминланади. Бу ошиш икки миллиондан зиёд кишига тааллуқлидир.

Таъкидланган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда энг кам пенсия миқдори(базавий пенсияни ҳисобга олганда) 2016 йилдаги 37789 тенгедан 2017 йил 1 июлидан 45711 тенгегача кўтарилади. Ўртача пенсия миқдори(базавий пенсияни ҳисобга олганда) 55154 тенгедан 66721 тенгегача ўсади.

Чақалоқ туғилиши муносабати билан тўланадиган бир сафарлик нафақа миқдори 2017 йил 1 январдан етти фоиз оширилган эди, 2017 йил 1 июлдан яна 20 фоизга оширилади. Натижада 2017 йилда 2016 йилга нисбатан ўсиш 27 фоизни ташкил этади.

2016 йилда биринчи, иккинчи ва учинчи бола туғилганлиги учун давлат нафақаси миқдори 66621 тенге бўлса, 2017 йил 1 январдан 71270 тенгени ташкил этди, 1 июлдан эса 86222 тенгега кўтарилади. Тўртинчи ва кейинги бола туғилганлиги учун давлат нафақаси миқдори ўтган йили 111035 тенге бўлган бўлса, 2017 йил 1 январдан у 118 минг тенгегача ошди, 2017 йил 1 июлдан 142947 тенгега тенг бўлади.

Қонун лойиҳасида иш берувчининг мажбурий пенсия бадалларини жорий этиш муддатини 2018 йилдан 2020 йилга кўчириш ҳам кўзда тутилган.

, 2017-06-23, 19:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.