26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ХОСИЯТЛИ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман!

Ҳурматли мусулмон биродарлар, ҳамюртлар!

Дунёнинг турли чеккаларида яшай­диган мусулмонлар Рамазон ойи билан хайр­лаш­моқда. Мусулмон қозоқ халқи ҳам фазилатли ойни тоат-ибодатда ўт­ка­зиб, Яратгандан элга яхшилик тилаб  дуолар қилди. Куннинг иссиғига қарамай, Оллоҳнинг меҳрибонлигидан умид қилиб, рўза тутди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) рўза тутган умматини Оллоҳнинг улкан совғаси билан муко­фотлаган.

Барчамизни ҳайит байрамига эсон-омон етказган Оллоҳга беҳисоб шукр­лар ва раҳматлар бўлсин.

Мусулмонларнинг энг улуғ айёми – Рамазон ҳайитида дилларимиз қувонч ва шодликка беланади.

Барчангизни байрам билан табрик­лайман! Рамазон ҳайити мубо­­­­­рак бўлсин! Ҳайитда покланиб, ифорли атирлар сепиб,  ҳайит намози ўқишнинг савоби мўл. Қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, дўсту ёронларни ҳайит билан табриклаб, дастурхон ёзиб, улуғ байрамнинг обрў ва шаънини орттириш – Рамазон ҳайитининг ўзига хос савобли амалларидан. Бу байрамда бир-биридан ранжиган кишиларни яраштириш, ўзга­ларнинг хато ва камчиликларини кечириш ҳам мусулмонга хос фазилат. Чунки, Оллоҳ таоло хосиятли Қуръон­да мусулмонларнинг кечиримли бўлиш­ларини буюрган. Ҳайитда оиламизга эътибор бериб, болаларга совғалар олиб, ҳайитлик беришнинг моҳияти ўзгача.

Боланинг онгига эзгулик уруғини сочадиган байрамни улар жуда интиқ­­лик билан кутишади. Улар таълим ва тарбияга бой муқаддас ойнинг мазмунини тушунадиган бўлишади. Бир ой рўзада халқимиз сабр билан оғиз беркитди. Масжидларимизда ифторликлар ва хайрия тадбирлари уюштирилди. Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилиб, қариялар ва етим-есирларга эътибор қаратилди. Кўплаб фуқароларимиз яхшиликка улуш қўшиб, савоби мўл амалларни бажаришди.

Барчасидан Оллоҳ рози бўлсин! Ра­мазон ойида элимиз эзгулиги учун қилинган ҳар бир хайрли амал ва ибодат бундан кейин ҳам бардавом бўлсин.

Оллоҳ Таоло тутган рўзаларимиз, дуо-тилакларимиз, хайрли ишларимизни қабул қилиб, икки дунёда ҳам юзимизни ёруғ этсин! Давлатимиз мартабаси ҳар доим юксак бўлсин! Халқимиз бирлиги ва тотувлиги ҳеч қачон дарз кетмасин! Мустақиллигимиз мангу бўлгай!

 

Ахметжан ҳожи КЕРИМБЕК, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича вакил имоми, 2017-06-23, 19:37 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.