26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Сўнгги қўнғироқ'' масофадан жаранглади

Қозоғистон Республикасида жорий йилги тўртинчи чорак ўзгача ўтганлиги барчага маълум. Шунга биноан мактаб ҳам бошқача тугамоқда. Жумладан, "Сўнгги қўнғироқ" ҳам масофадан жаранглади.

Жорий йилги "Сўнгги қўнғироқ"нинг  жарангги ҳам ўзгача. Сабаби, ўқув йилининг тугашига биноан уюштирилган байрам тадбири онлайн тартибда ўтказилди. 

Вилоятимиз мактабларидаги ушбу тадбир Давлат мадҳияси ила бошланиб, мактаб директорларининг видеотабриги ила давом этди. 

Дарҳақиқат, республикамизда жорий этилган фавқулодда вазият туфайли ўрин олган карантиндаги педагогик фаолият ҳам ўз маррасига етди. Бу ўқув йили ҳар бир устозу шогирд учун ўз воқеалари, ўз муваффақиятлари ила ёдда қолиши шубҳасиз. Юз берган қийинчиликларга қарамай, ўқув йилининг самарали бўлгани ҳақиқат.  Илм даргоҳларидаги ютуқлар бунинг ёрқин далилидир.

Ушбу жараёнда ота-оналарнинг ҳам фаол иштирокини кузатдик. Масофадан билим олишнинг озми-кўпми  ютуқларини қўлга киритдик. Ота-оналар устозлар билан ҳамжиҳатликда онлайн тартибда фаолият юритиб, бир-бирларига қўллов кўрсатдилар.

Умид қиламизки, келгуси янги ўқув йилида ўқувчилар синфхоналарда сабоқ олиб, билимини юксалтиришади. 

Ҳа, Ватанимизнинг сиёсий-иқтисодий аҳволи тараққиётига, чуқур билим билан унинг равнақ-ривожига ҳисса қўша оладиган ёш авлод мустақил ҳаётга учирма бўлди. Уларни олдинда юксак чўққилар, илму фан сўқмоқлари кутмоқда.

Ишонамизки, битирувчи йигит-қизлар элимизнинг рақобатбардош вакиллари бўла олишади.

Ш. УСМОНОВА, 2020-05-26, 04:07 157
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.