26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийлар қатори кенгаяди

Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев “Фахрийлар тўғрисида”, “Қозоғистоннинг баъзи қонун ҳужжатларига меҳнат масалаларига  оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонунларини имзолади.

Қонунга мувофиқ, фахрийлар тўрт тоифага  ажратилди:

1) УВУ фахрийлари (уруш қатнашчилари ва уруш ногиронлари);

2) бошқа давлатлар ҳудудидаги уруш ҳаракатлари фахрийлари, бунга Афғонистондаги урушда иштирок этган ҳарбийлар, 1992 йилдан 2001 йилгача бўлган даврда тожик-афғон чегарасида МДҲ ташқи чегарасини қўриқлашда, 1968 йили Чехословакиядаги зиддият, Тоғли Қорабоғдаги этнослараро низони бартараф этишда иштирок этган  одамлар, шунингдек, Ироқдаги муросасозлик операцияларида иштирок этган миллий контингент қўшилган;

3) имтиёзлар бўйича УВУ фахрийларига тенглаштирилган фахрийлар,  имтиёзлар ва кафолатлар бўйича УВУ қатнашчиларига тенглаштирилган фуқароларнинг 8 тоифаси ҳамда УВУ ногиронларига тенглаштирилган фуқароларнинг 5 тоифаси;

4) меҳнат фахрийлари, яъни Социалистик Меҳнат қаҳрамонлари, III даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиблари, “Қозоғистон  Меҳнат Қаҳрамони” унвонига эга шахслар, 1942 -1945 йиллар оралиғида камида олти ой ишлаган, ҳарбий хизматда ҳамда УВУ йилларида фронтортидаги астойдил меҳнати ва ибратли ҳарбий хизмати учун собиқ СССР орден ҳамда медаллари билан тақдирланган фуқаролар киради.

Нафақа миқдори қанчага ошди?

Социалистик Меҳнат қаҳрамонлари, шу жумладан, УВУ қатнашчиларини эътиборга олиб, учинчи даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибларига тайинланадиган махсус давлат нафақаси миқдори билан тенглаштирилди. Яъни, нафақа 138,63 ОҲКга (2020 йили 385 114 тенге)гача ошди.

Шунингдек, 1988-1989 йиллари Чернобиль АЭСдаги офатларни бартараф этишда иштирок этганларга тўланадиган махсус давлат нафақаси 4,8 ОҲКга (2020 йил 13 334 тенге) миқдорида ўсди.

Бундан ташқари, бошқа мамлакатлар ҳудудидаги урушларда иштирок этган фахрийлар, янгидан қўшилган ҳарбий хизматчиларга 4,8 ОҲК (2020 йили 13 334 тенге) миқдорида махсус давлат нафақаси тўланади.

ҚозАхборот, 2020-05-29, 01:10 459
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.